ҲАЁТГА_ҚАЙТИШ
Муаллиф Шамсинур
28 -қисм
-Уйимдагилар ҳали нима дейишини билмайман.
-Синглингам мени қизимни ахволига тушишини истасанг хоҳлаганингча бўйин товла. Мен қаршилик қилмайман. Сохта куёв топибам қизимни тўй қилиб бера оламан. Лекин сен шармандаликдан бош кўтара олмай қоласан.
Фозил ўйлаб қолди. Ҳозир у боши берк кўчага кириб қолган. Қайданам шу қизга илакишди. Бошида ўйин қилиб ташлаб кетаман деб ўйлаганди. Ўша куни жўралари билан бироз ичганди. У қаерданам билсин қизни ҳам ўлиб турганини? Дарровда ҳомиладор бўлганиничи. Эее бир гап бўлар. Синглисига бирор нима қилишмаса бўлгани.
-Эртага совчиларни юбораман.
-Бугун жўнатасан. Кейин синглингни қўйиб юбораман. Мен ишни пухта қилишга ўрганганман. Бўлмаса қўл остимда шунча мол-у дунё бўлмасди. Ҳаааа яна бир гап, уйланиб кейин ажрашаман, ёки уйлааниб олиб азоблайман деган хом ҳаёлларни миянгдан чиқариб ташла. Қизимни ҳар бир тўкилган ёши учун синглинг жавоб беради. Мен битта гапираман. Энди эса сенга рухсат. Кечки саккизда онанг тугунини тугиб келаверсин.
-Хўп.
Фозил қилган ишидан афсус чекканча,бир -бир қадам босганча бу хонадонни тарк этди.
Фозилни уйида ҳам вазият барқарор эмасди. Тешик қулоқ эшитади дегандек Фозилни отасини ҳам Фозил Ҳилола билан ўралашиб юргани қулоғига чалинганди.
-Эсинг жойидами сени, ҳали у гўдакку?
-Ўшандан бошқага уйланмайман, бугун ойим совчиликка борадилар.
-Севса кутади. Ҳали сени уйлантирадиган шароитим йўқ. Йигит бўлиб бир ишни бошини тутмаган бўлсанг. Қайси пулингга тўй қиласан?
-Ҳаммаси бўлади. Фақат ойим совчиликка борсалар бўлди. Бўлмаса у қизни бошқасига бериб юборишади.
-Мени писанд қилмайди Марҳабо. Жуда баланддан келади у.
-Ойи сиз боринг беради қизини.
-Синглингам ҳаяллади. Бунақа кеч қолиш одати йўқ эди.
-Дугонасиникида дарс қиляпти. Менга айтиб қўйганди.
-Дўкондан чиқиб дастурхонга қўйишга ул-бул олиб келай.
Марзия опа чўлоқланганча уйдан чиқиб кетди. Фозил йигирма тўрт ёшда бўлса ҳам ҳали бир ишни бошини тутмаганди. Отаси қурилишда ишлар, онаси эса оқсагани сабаб, ногиронлик нафақасини оларди. Фозилни ягона синглиси эса мактабда тўққизинчи синфда ўқирди. Фозил у ер, бу ерда бир ишлар қилгандек бўлар, яна дангасалик касали қўзиб ишни ташлаб келарди. Ҳилолани ўраб ундан анча мунча пул ҳам ундириб олганди. Марҳабо болаларидан пулни аямасди. Қизлари пулни қаерга ишлатяпти, иши ҳам йўқ эди.
Давоми бор
🍁🍂☔️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg