Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Умар ибн Абдулазиз Рамазон ойи охирида шаҳар аҳолисига: «Рамазонни истиғфор билан тугатинг», деб хат ёзарди. Шу кунларда истиғфорни кўпайтиринг. Нима учун?
Биринчидан: Амалларингизни кўп кўриб, хотиржам бўлмаслик учун.
Чунки, амалларнинг савобини аксар инсонлар ўз амалларидан мамнунлиги сабабли камайтиради ёки бутунлай бекор қилади. Аммо инсон тили билан эмас, қалби билан Аллоҳдан мағфират сўраса, амалида албатта камчилик борлигини билади. У қанчалик яхши амал қилган бўлмасин, бари бир амалининг бошида ёки охирида ёки амал қилиш асносида нимадир етишмаётганлигини сезади. Шунинг учун ҳам ҳар бир солиҳ амал истиғфор билан тугатилади. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозларининг охирида; астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ демадиларми?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу амалларидан Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа салафи солиҳлар Рамазонни истиғфор билан якунлаб, тугатиш зарур эканини тушундилар.
Шунинг учун шу кунларда Аллоҳга истиғфор айтинг ва мағфират сўранг».
Др. Абдуссалом Аш-Шувайъир
http://t.me/sunna_salaf