Фойдали илмдан бир томчи💧


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


«..Аммо баъд:
сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад ﷺ нинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир…»
«Саҳиҳу Муслим», 867.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Набийимиз ﷺ нинг суннатларини етказиш даражаси

Имом Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

"Набий ﷺ нинг суннатларини умматга етказиш, душманнинг бўйинларига ўқларни етказишдан афзалроқдир. Чунки бу етказишни кўплаб одамлар амалга оширади. Аммо суннатларни етказиш, фақат пайғамбарларнинг меросхўрлари ва уларнинг халифалари томонидан амалга оширилади. Аллоҳ бизни ҳам улардан қилсин, Ўзининг фазли ва карами билан."

📚 Жалаъ ал-Афҳам (492-493 саҳифалар)

http://t.me/sunna_salaf


"Энг афзал сўзлар – бу тавҳид, чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: Энг афзал зикр: "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва энг афзал дуо "Алҳамдулиллаҳ". Ва яна дедилар: Кимнинг охирги сўзи "Ла илаҳа иллаллоҳ"бўлса, у жаннатга киради.

Мажмуъ ал-Фатава
Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ


http://t.me/sunna_salaf


Шайхул-Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

"Мен энг фойдали дуони ўйлаб кўрдим, ва бу – Аллоҳдан Ўзи рози бўлиши учун ёрдам сўрашдир. Кейин бу дуони ал-Фотиҳа сурасида кўрдим, яъни: {Иййака наъбуду ва иййака настаъин} (Фақат Сенга ибодат қиламиз ва фақат Сендан ёрдам сўраймиз)."

http://t.me/sunna_salaf


"Кимни Аллоҳ жаннат учун яратган бўлса, унга ҳар доим баъзи қийинчиликлар келади. Иймонли ва сабрли киши катта синовларга дош беради, унинг қалби ўзгармайди ва тили шикоят қилмайди.

Мусибатлар ва оғриқларни яшириш – бу фазилатларга эга бўлганларнинг одатидир. Ҳеч ким, фақат бардошнинг тугаши сабабли ҳалок бўлмаган.

Ва доимо эсда тутки: сенга берилмаган нарса, аслида сенга бериш учун кечиктирилган, сенинг синовларинг эса, аслида, тозаланишинг учун бўлади."

Ал-Фаваид- Имом Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ.

http://t.me/sunna_salaf


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Умар ибн Абдулазиз Рамазон ойи охирида шаҳар аҳолисига: «Рамазонни истиғфор билан тугатинг», деб хат ёзарди. Шу кунларда истиғфорни кўпайтиринг. Нима учун?
Биринчидан: Амалларингизни кўп кўриб, хотиржам бўлмаслик учун.
Чунки, амалларнинг савобини аксар инсонлар ўз амалларидан мамнунлиги сабабли камайтиради ёки бутунлай бекор қилади. Аммо инсон тили билан эмас, қалби билан Аллоҳдан мағфират сўраса, амалида албатта камчилик борлигини билади. У қанчалик яхши амал қилган бўлмасин, бари бир амалининг бошида ёки охирида ёки амал қилиш асносида нимадир етишмаётганлигини сезади. Шунинг учун ҳам ҳар бир солиҳ амал истиғфор билан тугатилади. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозларининг охирида; астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ демадиларми?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу амалларидан Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа салафи солиҳлар Рамазонни истиғфор билан якунлаб, тугатиш зарур эканини тушундилар.
Шунинг учун шу кунларда Аллоҳга истиғфор айтинг ва мағфират сўранг».

Др. Абдуссалом Аш-Шувайъир


http://t.me/sunna_salaf


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳадисда: Ким Қуръондан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ўн баробар қилиб ёзилади, дейилган.

Энди савол шу: Фотиҳа сурасидан (الحمد) калимасига 50 та савоб ёзиладими ёки 10 та савоб ёзиладими?

Жавобини билгингиз келяптими, унда ушбу видео сиз учун
😂

http://t.me/sunna_salaf


Др. Абдуллоҳ Салмон айтади:

حقوق وواجبات الزوج والزوجة محددة وفق الكتاب والسنة بشكل تفصيلي أو مجمل، والنموذج لذلك هو سلوك الرسول ﷺ وأمهات المؤمنين وبه يقيم سلوك الزوج والزوجة.

«Эр ва аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари умумий ёки батафсил Қуръон ва суннатга мувофиқ белгиланган. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мўминларнинг оналарининг одоб-ахлоқлари намунадир. Шу орқали эр ва аёлнинг муносабатлари баҳоланади».

(Др. Абдуллоҳ Салмон, психология фанлари номзоди ва оилавий масалалар бўйича мутахассис).


http://t.me/sunna_salaf


"من الآفات التي تمنع ترتب أثر الدعاء عليه: أن يستعجل العبد ويستبطئ الإجابة، فيستحسر، ويدع الدعاء".

الداء والدواء لابن القيم

«Дуо қилишнинг самарасини тўхтатиб қўядиган офатлардан бири; банданинг шошилишидир, у жавобни тезроқ кутади, сабр қилишни ёддан чиқаради ва дуо қилишни тарк қилади».

Ибн Қаййим, «Дард ва даво».


http://t.me/sunna_salaf


Тарбия низоми:

Эр: оилани боқиш, бошқариш ва ҳимоя қилиш.
Аёл: тарбия қилиш, таълим бериш, фаровонликни таъминлаш.
Фарзандлар: Ота-онага итоат қилиш, ота-онани яхши кўриш.

http://t.me/sunna_salaf


Др. Абдуллоҳ Салмон айтади:

المرأةُ تُزهرُ مع رجلٍ طيب وتذبلُ مع رجلٍ سيء

– Яхши эркак билан аёл гуллаб-яшнайди, ёмон эркак билан эса сўлиб қолади.

(Др. Абдуллоҳ Салмон, психология фанлари номзоди ва оилавий масалалар бўйича мутахассис).


http://t.me/sunna_salaf


Сулаймон ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳар бир амалнинг савоби маълум, фақат сабрнинг савоби маълум эмас. Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10-оят).
(Тўхтовсиз) қуйилаётган сув кабидир», деди.

«Уъддатус собирийн», 177.


http://t.me/sunna_salaf


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дуолар ижобати қай кўринишда бўлади?!

http://t.me/sunna_salaf


من امتلأ قلبه بتعظيم الله لم يغترّ بمدح مادح، ومن امتلأ قلبه بخشية الله لم يخف ذم ذام .

♢ عبدالعزيز الطريفي ♢‌‌

«Қалби Аллоҳни улуғлаш билан тўлган киши – мақтовга алданмайди.
Қалби Аллоҳдан қўрқиш билан тўлган киши – танқидчининг танбеҳидан қўрқмайди».

Шайх Абдулазиз Ат-Торифий


http://t.me/sunna_salaf


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ит бўлиб қолиб кетмай нафсни енгиш керак…

Устоз Юсуф Даврон


http://t.me/sunna_salaf






Бир қози аёлига билдирмасдан уйланиб олади. Аёли эрининг уйланганини сезгандек бўлиб: «Фақат тўғрисини айтинг, уйландингизми?» деб қайта-қайта сўрайди. Қози бундан қутулиш учун тадбир ишлатади, иккинчи аёлига: «Паранжида бизникига маслаҳат сўрагани келасан», дейди. Чунки одамлар қозидан маслаҳат сўраб келишади. Иккинчи аёл паранжида келиб, эшикни тақиллатади ва эшикни қозининг аёли очади. Муҳим масалада ишим бор эди, деб, қозининг олдига киради. Биринчи аёли унинг олдида маҳрам бўлиб ўтиради. Иккинчи аёли қозига: «Эрим уйланиб олган, деб иккиланяпман, нима қилсам бўлади?» дейди. Қози: «Менинг аёлим ҳам худди шундай иккиланиб юрибди. Қасам ичаманки, агар шу уйдан ташқарида менинг бошқа хотиним бўлса, у талоқ», дебди. Шу билан қози биринчи аёлини хотиржам қилибди».

Юсуф Даврон «Кўпхотинли аҳкомлари», 44-бет.


http://t.me/sunna_salaf


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ажабо, одамларнинг қалбларини забт этиш илинжида уларга чиройли кўринишга уринади-ю, уларнинг қалблари Аллоҳнинг қўлида эканини унутади».

«Сойдул хотир», 697.


http://t.me/sunna_salaf


Умар ибнул Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
«Кимнинг сўзи кўпайса – камчилиги кўпайибди, кимнинг камчилиги кўпайса – ҳаёси камайибди, кимнинг ҳаёси камайса – тақвоси камайибди, кимнинг тақвоси камайса – қалби ўлибди».

«Ровзатул уъқола», 44.


http://t.me/sunna_salaf


Маймун ибн Миҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Сабр икки хил бўлади; мусибатга сабр қилиш яхшидир, лекин бундан ҳам афзали маъсиятларга сабр қилишдир».

Ибн Аби Дуня «Ас-собру вас-савабу алайҳи», 28.


http://t.me/sunna_salaf

20 last posts shown.