Бир қози аёлига билдирмасдан уйланиб олади. Аёли эрининг уйланганини сезгандек бўлиб: «Фақат тўғрисини айтинг, уйландингизми?» деб қайта-қайта сўрайди. Қози бундан қутулиш учун тадбир ишлатади, иккинчи аёлига: «Паранжида бизникига маслаҳат сўрагани келасан», дейди. Чунки одамлар қозидан маслаҳат сўраб келишади. Иккинчи аёл паранжида келиб, эшикни тақиллатади ва эшикни қозининг аёли очади. Муҳим масалада ишим бор эди, деб, қозининг олдига киради. Биринчи аёли унинг олдида маҳрам бўлиб ўтиради. Иккинчи аёли қозига: «Эрим уйланиб олган, деб иккиланяпман, нима қилсам бўлади?» дейди. Қози: «Менинг аёлим ҳам худди шундай иккиланиб юрибди. Қасам ичаманки, агар шу уйдан ташқарида менинг бошқа хотиним бўлса, у талоқ», дебди. Шу билан қози биринчи аёлини хотиржам қилибди».
Юсуф Даврон «Кўпхотинли аҳкомлари», 44-бет.
http://t.me/sunna_salaf
Юсуф Даврон «Кўпхотинли аҳкомлари», 44-бет.
http://t.me/sunna_salaf