Atlantic Council: Хусийлар Асад режими тақдирини такрорлаши мумкин
Яман ҳукумат кучлари суриялик исёнчилар муваффақиятидан илҳомланиб, Яманда хусийларга қарши ҳарбий операция ўтказиши мумкин, бу эса мамлакатда деярли 3 йиллик нисбий хотиржамликдан сўнг фуқаролар урушининг қайта бошланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида Американинг нуфузли Atlantic Council таҳлилий маркази ёзмоқда.
Шу билан бирга, муаллифларнинг фикрича, Эрон Сурияда Асад режими қулагандан сўнг хусийларни қўллаб-қувватлашни кескин ошириши мумкин. Сабаби, ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳ етакчиларининг йўқ қилиниши, шунингдек, Асад режимининг қулаши хусийларни Теҳрон учун янада ажралмас иттифоқчига айлантиради.
Дарҳақиқат, Эрон ўзининг Яқин Шарқдаги "Шиа ҳилоли" концепциясини, яъни ҳудудлардаги шиалар таъсирини қўлдан бой бермоқда. Энди Эрон олдида Ироқ ва Ямандаги мавжуд таъсирини сақлаб қолишга қаратилган сиёсат устувор бўлиши мумкин.
👉@suhrob_buranov