Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича магистратура тингловчилари учун Иқтисодий ҳуқуқ кафедрасининг 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган иш режасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳимов томонидан 2025 йил 27 январь куни “Интеллектуал мулк ҳуқуқи асослари ва иқтисодий судлар томонидан интеллектуал мулкка оид ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида мастер класс ташкил этилди.
Машғулот давомида тингловчиларга интеллектуал мулк ҳуқуқини тартибга солувчи қонунчилик нормалари, иқтисодий судлар томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартиби ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.