Судьялар олий мактаби | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Судьялар олий мактабининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Фарғона вилоятида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби томонидан “Кибержиноятлар бўйича рақамли далиллар билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш” мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренингдан мақсад - кибержиноятлар бўйича рақамли далиллар билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш юзасидан судьяларнинг малакасини ошириш, тренинг иштирокчиларини илғор хорижий тажрибалар билан таништириш, уларда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро амалиёт ва стандартларга риоя қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш, терговнинг техник, ҳуқуқий ва процессуал жиҳатларини тушуниш, кибержиноятлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, шунингдек трансмиллий суриштирувлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Тренингда Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти бошлиғи Ғайрат Мусаев ва Иҳтисослаштирилган рақамли тадқиқотлар маркази бошлиғи Хагани Гаджиевлар ҳамда Фарғона вилояти жиноят судларининг 20 нафар судьялари иштирок этишди.

Tренинг давомида экспертлар томонидан:
✅Ўзбекистон Республикасида кибержиноятчилик аҳволи;
✅кибержиноятчилик ва рақамли
далилларга кириш;
✅кибержиноятчиликка қарши курашишнинг миллий-ҳуқуқий асослари;
✅кибержиноятчиликка қарши курашишнинг жиноят-процессуал ва бошқа ташкилий муаммолари;
✅кибержиноятчиликка қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари, шунингдек хорижий судларнинг айрим қарорларини таҳлил қилиш;
✅ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятлар юзасидан тўпланган рақамли далилларга тўғри баҳо бериш ва мақбуллигини таъминлаш каби мавзуларда маърузалар қилинди, шунингдек иштирокчилар рақамли криминалистиканинг замонавий имкониятлари, маҳсус техник криминалистик воситалари билан таништирилди.


2025 йилнинг 18 апрель куни Судьялар олий мактаби томонидан Меҳнат низоларига доир ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судьялар учун масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Cудьялар олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари судларининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари иштирок этди.
Масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курсида “Меҳнат шартномаларни тузиш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномаларини ўзгартириш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ низолар,” “Интизомий жазоларни қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриш”, “Иш ҳақини ундириш билан боғлиқ низолар” мавзулари бўйича машғулотлар Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ва меҳнат ҳуқуқи бўйича экспертлар, адвокат иштирокида ўтказилди.


Жорий йилнинг 16 апрель куни Судьялар олий мактабининг Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси мудири С.Холбаев, кафедра профессори Ф.Отахонов ҳамда Ўқув-методик бўлим бошлиғи И.Палванов томонидан иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича магистратура тингловчиларининг Тошкент туманлараро иқтисодий судида стажировка ўташ жараёнлари жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида тингловчиларга стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом ва дастур талабларига, ички тартиб қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига оғишмай риоя қилиши, стажировка даврида зиммасига юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажариши лозимлиги алоҳида тушунтирилди ҳамда стажировкани муваффақиятли ўташ, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ҳар бир тингловчи билан алоҳида суҳбатлашган ҳолда тингловчилар томонидан магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва тегишли тартибда дастлабки ҳимояга тақдим этиш бўйича ишлар қайси босқичда олиб борилаётганлиги ўрганилиб, бу бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.


Жорий йилнинг 14-15 апрель кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан “Кибержиноятлар бўйича рақамли далиллар билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш” мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренингдан мақсад - кибержиноятлар бўйича рақамли далиллар билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш юзасидан судьяларнинг малакасини ошириш, тренинг иштирокчиларини илғор хорижий тажрибалар билан таништириш, уларда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро амалиёт ва стандартларга риоя қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш, терговнинг техник, ҳуқуқий ва процессуал жиҳатларини тушуниш, кибержиноятлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, шунингдек трансмиллий суриштирувлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Тренингда Судьялар олий мактаби раҳбарияти ва вакиллари, хорижий эксперт Кирилл Клевцов (Россия), миллий экспертлардан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази бошлиғи Ғайрат Мусаев ва ушбу Марказ катта прокурори Хагани Гаджиев ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти жиноят судларининг 20 нафар судьялари иштирок этишди.

Шунингдек, тренинг давомида хорижий ва миллий экспертлар томонидан:
✅Ўзбекистон Республикасида кибержиноятчилик аҳволи;
✅кибержиноятчилик ва рақамли далилларга кириш;
✅кибержиноятчиликка қарши курашишнинг миллий-ҳуқуқий асослари;
✅кибержиноятчиликка қарши курашишнинг жиноят-процессуал ва бошқа ташкилий муаммолари;
✅кибержиноятчиликка қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари, шунингдек хорижий судларнинг айрим қарорларини таҳлил қилиш каби мавзуларда маъруза ва тақдимотлар қилинди.


#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар
http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача
  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.


Давлат раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқиб, Судьялар олий мактаби томонидан 2025 йил 12 апрель куни Коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан судьялар учун масофавий (онлайн) семинар ташкил этилди.
Семинар Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар олий мактаби ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туманлараро, шаҳар, туман маъмурий судлари судьялари ҳамда Республика харбий суди, ҳудудий судлар судьялари иштирок этишди.
Масофавий (онлайн) семинарда “Коррупцияга карши курашиш сохасида давлат сиёсатининг долзарб масалалари ва хорижий давлатлар тажрибаси”, “Судлар фаолиятини очиқ, шаффоф тарзда ташкил этиш. Манфаатлар тўқнашуви ва уларни олдини олиш”, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар ва хориж тажрибаси” мавзулари бўйича машғулотлар Кенгаш, Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар иштирокида ўтказилди.


2025 йилнинг 11 апрель куни Судьялар олий мактаби томонидан Меҳнат низоларига доир ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судьялар учун масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Cудьялар олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятлари судларининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари иштирок этди.
Масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курсида “Меҳнат шартномаларни тузиш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномаларини ўзгартириш билан боғлиқ
низолар
”, “Меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ низолар,” “Интизомий жазоларни қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриш” “Иш ҳақини ундириш билан боғлиқ низолар” мавзулари бўйича машғулотлар Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ва меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, адвокат иштирокида ўтказилди.


Куч – адолатда

Бундан 689 йил муқаддам, 9 апрелда – буюк саркарда, кучли давлат ва темурийлар сулоласининг асосчиси Амир Темур таваллуд топган.

Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида икки давр яққол кўзга ташланади. Биринчи даври (1360-1385) Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш.
Иккинчи даври (1386-1405) эса икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади.
Амир Темур давлат, жамият ҳаётида бўлиб ўтадиган ҳар бир муҳим режа олдидан кенгаш ўтказар ва бу кенгашга нафақат давлат арбоблари, саркардалар, темурзодаларни, балки сайидлар, шайхлар, илм-фан арбобларини ҳам таклиф этган ва ўзининг ҳар бир юриши олдидан бундай кенгашларни ўтказиб туришни одат тусига киритган.

Немис олими Ф. Шлоссер ўзининг «Жаҳон тарихи» (III-том) асарида: «Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқда қонуншунос бўлиш билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади», деб таърифлаган бўлса, атоқли немис олими ва тарихшуноси М. Вебер: «Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм эди, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк талантга эга эди», деб таърифлайди.


Давлат раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқиб, Судьялар олий мактаби томонидан 2025 йил 5 апрель куни Коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан судъялар учун масофавий (онлайн) семинар ташкил этилди.

Семинар Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ZOOM электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда қуйи ва ўрта бўғин судлари судьялари иштироки этди.

Масофавий (онлайн) семинарда “Коррупцияга карши курашиш сохасида давлат сиёсатининг долзарб масалалари ва хорижий давлатлар тажрибаси”, "Судлар фаолиятини очиқ, шаффоф тарзда ташкил этиш. Манфаатлар тўқнашуви ва уларни олдини олиш", "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар ва хориж тажрибаси" мавзуларда машғулотлар ўтказилди.


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кабинет мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Талабгорлар:
олий юридик маълумотга;
ҳуқуқий таълим соҳасида муайян билим ва иш кўникмасига;
АКТдан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Хорижий тилларни (инглиз, немис, француз) биладиган шахслар устунликка эга бўлади.
 
Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2025 йил 11 апрель соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67

10 last posts shown.