СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТИШ: ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР
Бугун Судьялар олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий мактаби ва вилоятлар, Тошкент шаҳри судларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбарлари, яъни матбуот котиблари иштирокида семенар бўлиб ўтди.
Семенарда судлар фаолиятини ёритишда матбуот хизмати вакилларининг роли, суд жараёнлари борасида ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган хабарлар ва аксар ҳолларда бундай асосланмаган ахборотларга қарши етарлича жавоб берилмаётгани хусусида мунозаралар ўтказилди.
Куннинг биринчи ярмида Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Турсунали Акбаров ва Азиз Обидов вилоят судлари матбуот котиблари, журналистлар билан мулоқот ўтказдилар. Унда айрим ҳолларда суд ишлари юзаки ва бир томонлама ёритилаётгани, бу муаммонинг олдини олишда матбуот хизматлари етарлича фаолият юритмаётгани борасида фикрлар билдирилди. Шунингдек, Олий суд малака ҳайъати раиси ўринбосари Жамолиддин Чориев, Тошкент вилояти суди судьяси Холмамат Ҳасанов, судья Шамсиддин Тожиевлар ўз иш фаолиятларидан мисоллар келтириб соҳадаги ютуқ ва муаммоларни тилга олдилар. Судлар фаолиятининг самарали ёритилишида матбуот котибларининг ўрни борасида таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Тушдан кейин тадбирда Судьялар олий кенгаши раиси Холмумин Ёдгоров ва Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовлар иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда барча вилоят судлари раислари ҳам онлайн қатнашишди.