🔹Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Остонада Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда ҳуқуқ устуворлиги (2020-2024)” дастури доирасидаги Якуний минтақавий конференсия ва Минтақавий бошқарув қўмитасининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
🔹Конференцияда Марказий Осиё минтақасининг барча давлатлари билан бир қаторда Ўзбекистон делегацияси таркибида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Жиноят ҳуқуқи кафедраси мудири Мухаматали Назаров ҳам иштирок этди.
🔹Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастури Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг Марказий Осиёдаги биринчи кенг кўламли қўшма дастури бўлиб, ушбу дастур Европа ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва демократияни мустаҳкамлашга қаратилган.
🔹Якуний ҳудудий конференциянинг мақсади-Дастурнинг якуний натижаларини тақдим этиш ҳамда минтақадаги келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат.