АҚШ профессори иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди!
✔️Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан "Олмос" конвенсион марказида АҚШ Бостон коллежи юридик мактаби профессори Жоан Блум иштирокида “Интерфаол ўқитиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
✔️Амалий машғулотлар давомида андрагогик таълимни ташкил этишнинг ўзига хослиги, дарс машғулотларини самарали бўлиши учун янги интерфаол таълим усулларни қўллаш, катталарни ўқитишда қайта алоқа ва фикрлашнинг ўрни каби қатор мавзуларда маърузалар ташкил этилди.
✔️Ҳар бир маъруза қизиқарли савол-жавоб ва интерактив усулларга бой тарзда ўтказилди. Унда барча тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди ҳамда ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.
✔️Ушбу тадбирда Судьялар олий мактабининг Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси мудири, доцент Собир Холбаев ва Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси профессори Фозилжон Отахоновлар иштирок этишиб, махсус сертификатларга эга бўлишди.
✔️Ташкил этилган тренинг ходимларнинг ушбу соҳада малакаларини ошириш ва хизматда фойдаланиш учун зарур манба бўлиб хизмат қилади.