Қабул давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июнигача (шуни куни ҳам) қабул қилинади.
27 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 334 нафар талабгорнинг ҳужжатлари қабул қилинган.
Талабгорларнинг:
181 нафари - жиноят ҳуқуқи,
78 нафари фуқаролик ҳуқуқи,
53 нафари иқтисодий ҳуқуқ,
22 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича ҳужжат топширган.
Талабгорларнинг 213 нафари суд тизими, 29 нафари адлия, 22 нафари Ички ишлар, 9 нафари прокуратура органларида, 15 нафари адвокатура тизимида фаолият кўрсатиб келаётган мутахассслар ҳисобланади.
Шу кунгача ҳужжат топширганларнинг атиги 46 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида олганда талабгорлар энг кам ҳужжат топширган ҳудудлар қуйидагича:
Наманган вилояти (18 нафар);
Сурхондарё вилояти (17 нафар);
Навоий вилояти (14 нафар);
Бухоро вилояти (13 нафар);
Сирдарё вилояти (13 нафар);
Хоразм вилояти(12 нафар);
Тошкент вилояти (10 нафар).
Жиззах вилояти (9 нафар);
Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати ҳали якунланмагани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш тавсия этилади.
***
Эслатиб ўтамиз, Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига кириш синовлари барча йўланишлар бўйича умумий 100 балл тизимда (ихтисослик фани бўйича – жами 39 балл, чет тили – жами 12 балл, иншо – жами 30 балл, оғзаки суҳбат – жами 19 балл) баҳоланади.
Ихтисослик фани ва чет тилидан синовлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан баҳоланади. Кириш синовларининг ҳуқуқий мавзуда иншо ёзиш босқичида мавзулар аввалдан эълон қилинади. Синов жараёнида холислик ва шаффофликликни таъминлаш мақсадида талабгорларга 50 тадан кўп мавзулар орасидан таваккалчилик асосида учта мавзу танлаб олиш имконияти берилади.
Танлаб олинган мавзулар бўйича ёзилган иншо дафтарларининг муқовасида талабгорлар ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букламаслиги, фарқ қилувчи белгилар қўймаслиги, ёзувлар тагига чизмаслиги, дафтарнинг ички қисмига ўз фамилияси, исми, отасининг исмини ёзмаслиги, кўк ҳаворанг сиёҳли ручкадан фойдаланиши лозим.
Келгусида кириш синовлари тартиблари ва талаблари ҳақида маълумотлар бериб борилади.
Кабул комиссияси