🔴 🟦🟦🟦
❗️Онам: "Амакингга ким жигарини беради”, деди...
🔎 Хусусан, шу кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳиндистонлик шифокорлар ҳамкорлигида 2 та трансплантация амалиётини ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, биринчиси кеча муваффақиятли уддаланди.
➡️ Оққўрғонлик Шодиёр Мусурмонов бир неча йилдан буён шу дарддан азият чекиб келаётган эди. Жигар кўчириб ўтказиш ўзимизда йўлга қўйила бошлагани унинг жонига оро кирди.
📌 Донор топиш ҳам муаммо бўлмади. Ўз жигари — марҳум акасининг ўғли Муҳиддин Ғаниев буни ўз бўйнига олди.
🔎 Ҳалигина айтиб ўтилганидек, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якун топди. Айни чоғда оққўрғонлик ака-укалар шифокорлар назоратида ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
‼️ ССВ Матбуот хизмати томонидан шу ҳақда тайёрланган видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔬 Жигар кўчириб ўтказиш амалиёти бугун биз учун ҳам оддий воқеликка айланиб боряпти. Дарҳақиқат, охирги вақтларда тиббиёт муассасаларимизда шу турдаги операциялар тез-тез ўтказилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
🔎 Хусусан, шу кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳиндистонлик шифокорлар ҳамкорлигида 2 та трансплантация амалиётини ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, биринчиси кеча муваффақиятли уддаланди.
➡️ Оққўрғонлик Шодиёр Мусурмонов бир неча йилдан буён шу дарддан азият чекиб келаётган эди. Жигар кўчириб ўтказиш ўзимизда йўлга қўйила бошлагани унинг жонига оро кирди.
📌 Донор топиш ҳам муаммо бўлмади. Ўз жигари — марҳум акасининг ўғли Муҳиддин Ғаниев буни ўз бўйнига олди.
💬 Муҳиддин операциядан олдин бу ҳақда шундай гапириб берди: “Отам вафот этгач, амаким бизга ҳар тарафлама қарашиб келмоқда. Шунинг учун унинг бошига иш тушганида, ўз ҳолига ташлаб қўя олмасдик. Онам бир куни бизни йиғиб: “Амакинг учун ким жигарини беради”, деди. Ўшанда бунга мен рози бўлдим. Текширув натижасида ҳаммаси мос келиши аён бўлди. Ёрдам бераётганимдан хурсандман. Тез кунларда иккимиз ҳам оёққа туриб оламиз, деган умиддамиз”.