Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦
➡️ Қайд этилганидек, марказ қалқонсимон без касалликлари, қандли диабет ва унинг асоратлари, қолаверса, орфан хасталикларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш борасида салмоқли натижаларга эришмоқда.
📌 Яқинда муассасага ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилиши бу муваффақиятларнинг халқаро эътирофи бўлди.
💬 “Эндиликда ҳудудларга бориб, пастга тушган ҳолда ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, мақсадли скринингни амалга ошириш, мутахассислар илмий салоҳиятини юксалтириш, соҳа амалиётига инновацион технологияларни кенг жалб этиш марказ ҳамда унинг филиаллари жамоасининг устувор вазифаси бўлиши керак” — деди вазир мулоқотда.
* * *
✅ Маълум бўлишича, бирлашмада мавжуд қозонхоналар соз ҳолатга келтирилган. Иссиқлик тармоқлари тўлиқ изоляция қилинган. Ўз навбатида, ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳам мавсумга ҳозирлик ишлари якунланган.
🔎 Туғруқ мажмуасининг операция ва реанимация бўлимларига ўрнатилган замонавий генератор назоратдан ўтказилиб, етарли ёнилғи захираси жамғарилган.
💬 Вазир бирлашма масъуллари билан мулоқотда беморлар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, янги турдаги диагностика ҳамда даволаш усулларини ўзлаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
* * *
➡️ Атроф-муҳит мусаффолиги — саломатликнинг муҳим омили. Ҳаво ва сув ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, турли хавфли касалликлар тарқалишининг олди олишда боғ ҳамда дарахтзорлар яратишнинг аҳамияти катта.
🌳 Шундан келиб чиққан ҳолда Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Қибрай тумани ҳудудида кўчат экиш ишларида фаол иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Аввал хабар берганимиздек, Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига янги раҳбар тайинланди. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров мазкур муассасада бўлиб, бу ерда келгусида амалга ошириладиган устувор вазифаларни белгилаб берди.
➡️ Қайд этилганидек, марказ қалқонсимон без касалликлари, қандли диабет ва унинг асоратлари, қолаверса, орфан хасталикларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш борасида салмоқли натижаларга эришмоқда.
📌 Яқинда муассасага ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилиши бу муваффақиятларнинг халқаро эътирофи бўлди.
💬 “Эндиликда ҳудудларга бориб, пастга тушган ҳолда ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, мақсадли скринингни амалга ошириш, мутахассислар илмий салоҳиятини юксалтириш, соҳа амалиётига инновацион технологияларни кенг жалб этиш марказ ҳамда унинг филиаллари жамоасининг устувор вазифаси бўлиши керак” — деди вазир мулоқотда.
* * *
🟢 Шу куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари Тошкент вилоятининг Қибрай туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, бу ерда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.