🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
➡️ Мулоқот давомида қайд этилганидек, кейинги йилларда давлатимиз агентлик билан ядровий тиббиёт, шу жумладан тиббий нурланишда радиологик ҳимоя меъёрларини такомиллаштириш, нур терапияси ускуналарини модернизация қилиш, диагностик радиология сифатини ошириш, мутахассислар тайёрлаш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиб келмоқда.
📊 Шу кунгача ХАЭА томонидан юртимизга 8 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналар олиб берилди. Эндиликда агентлик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ва тўрт йилга мўлжалланган навбатдаги лойиҳа асосида шу йўналишда ишловчи ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини хорижда ўқитиш кўзда тутилган.
❗️Қолаверса, агентлик кўмагида мамлакатимизда ядро тиббиёти йўналишида клиника фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган. Бу эса нафақат онкология, балки кардиология, гепатология, пульмонология, травматология каби қатор соҳаларда янги ташхис ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ қилиш имконини беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Бугун Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров мамлакатимизга келган Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Р. Гросси бошчилигидаги делегация билан учрашди.