🔴 🟦🟦🟦
❗️Чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини скрининг қилиш 50 фоиздан 95 фоизга етказилади
📌 Ўтган йилни юқори натижалар билан якунлаган мазкур жамоа аъзолари жорий йилда “Соғлом бола — соғлом келажак” тамойили асосида фаолият олиб боряпти.
➡️ Фаолиятимизни “Марказ — вилоят —туман (шаҳар) — оилавий поликлиника” шаклидаги соматик, хирургик касалликлар профилактикасига таянган янги механизм асосида йўлга қўямиз. Бунда етук мутахассислар томонидан ишланган профилактик чора-тадбирлар ҳам тиббиёт ходимларига, ҳам аҳолига содда қилиб тушунтириб борилади.
🔬 18 ёшгача бўлган аҳоли қатлами орасида юқумли касалликларнинг юзага келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология хизмати билан ҳамкорликда бошқарилувчи инфекцияларга қарши эмлаш дастурлари бўйича тарғибот ишларини кучайтирамиз.
➡️ Ихтисослаштирилган педиатрия хизматини туман даражасига тушириш учун ҳар бир вилоятда 2 тадан намунали туман (шаҳар) шакллантирилади.
✅ Марказимизда ташкил этилган Миллий референс лабораторияси GLP — Good Laboratory Practic ҳамда GCP — Good Clinic Practic халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.
📍 Кейинги босқичда эса вилоятлараро лабораториялар ҳам ушбу жараёнда қатнашиб, тегишли сертификатларга эга бўлади.
🔎 Соҳага оид илм-фанни ривожлантириш мақсадида бугунги долзарб муаммолардан бири бўлган жигар касалликларини эрта аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва башорат этишга йўналтирилган тадқиқот амалга оширилади. Шу орқали янги амалий ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилади.
‼️ Умуман, олдимизда яна бир қатор долзарб вазифалар турибди. Уларни муваффақиятли рўёбга чиқаришга жамоамизнинг билими ҳам, салоҳияти ҳам етарли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Янги Ўзбекистон келажагини болаларимизнинг тимсолида кўрамиз. Шу маънода, уларнинг саломатлигига эътиборли бўлиш долзарб вазифалардан саналади. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида ана шу масала устуворлик қилиб келмоқда.
📌 Ўтган йилни юқори натижалар билан якунлаган мазкур жамоа аъзолари жорий йилда “Соғлом бола — соғлом келажак” тамойили асосида фаолият олиб боряпти.
💬 — Гап фарзандларимиз саломатлиги хусусида бораркан, фаолиятимизни янада кучайтиришимиз талаб этилади, — дейди мазкур муассаса директори Абдуманноп Абдуқаюмов. — Шундан келиб чиқиб, жорий йил учун қатор долзарб вазифаларни белгилаб олганмиз.
➡️ Фаолиятимизни “Марказ — вилоят —туман (шаҳар) — оилавий поликлиника” шаклидаги соматик, хирургик касалликлар профилактикасига таянган янги механизм асосида йўлга қўямиз. Бунда етук мутахассислар томонидан ишланган профилактик чора-тадбирлар ҳам тиббиёт ходимларига, ҳам аҳолига содда қилиб тушунтириб борилади.
🔬 18 ёшгача бўлган аҳоли қатлами орасида юқумли касалликларнинг юзага келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология хизмати билан ҳамкорликда бошқарилувчи инфекцияларга қарши эмлаш дастурлари бўйича тарғибот ишларини кучайтирамиз.
📊 Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини скрининг қилиш 50 фоиздан 95 фоизга етказилади. Шу мақсадда ҳар бир туғруқхона масъул ҳамширалари иш жойларида аудиоскрининг амалиётига ўқитилади ва аудискрининг натижаларини марказга автоматик юбориш тизими йўлга қўйилади.
➡️ Ихтисослаштирилган педиатрия хизматини туман даражасига тушириш учун ҳар бир вилоятда 2 тадан намунали туман (шаҳар) шакллантирилади.
✅ Марказимизда ташкил этилган Миллий референс лабораторияси GLP — Good Laboratory Practic ҳамда GCP — Good Clinic Practic халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.
📍 Кейинги босқичда эса вилоятлараро лабораториялар ҳам ушбу жараёнда қатнашиб, тегишли сертификатларга эга бўлади.
🛬 Чет элдан 18 нафар етакчи мутахассисни бу ерга жалб этишни режа қилганмиз. Шунга мос ҳолда 250 нафар мутахассис иш жойининг ўзида, 150 нафари эса хорижда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширади.
🔎 Соҳага оид илм-фанни ривожлантириш мақсадида бугунги долзарб муаммолардан бири бўлган жигар касалликларини эрта аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва башорат этишга йўналтирилган тадқиқот амалга оширилади. Шу орқали янги амалий ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилади.
🟣 Тиббиёт муассасаларида 0-18 ёшдаги болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари сифатини янада яхшилаш мақсадида Германия Тараққиёт банки(КfW)нинг “Болаларга тиббий хизматни ривожлантириш бўйича дастури”ни амалга ошириш ниятимиз ҳам бор. Эътиборлиси, ҳозирга қадар бу молия муассасаси билан 27 млн. евролик дастлабки келишувга эришилган.