11 Jan, 23:29
10 Jan, 21:13
10 Jan, 19:28
10 Jan, 19:26
9 Jan, 18:48
9 Jan, 12:55
8 Jan, 22:32
8 Jan, 21:16
8 Jan, 20:32
8 Jan, 08:13
7 Jan, 21:57
7 Jan, 17:14
7 Jan, 11:48
5 Jan, 22:10
5 Jan, 20:16
5 Jan, 14:07
4 Jan, 19:17
4 Jan, 15:14
Жоним қизим!Фидоий бўл; лекин ўзингни, қадр-қийматингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.Мулоҳазали бўл; лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!Шафқатли бўл; лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.Қалбинг меҳрга лиммо лим тўла бўлсин; лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.Очиқ юзли бўл; лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда, ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!Даволовчи бўл; лекин ўзинг жароҳатламаган яраларнинг жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!Билимли бўл; лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!Эҳтиромли бўл; лекин ўзини ҳурмат қилмаган, бошқаларни ҳурмат қилолмаслигидек буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!Меҳнаткаш бўл; лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларинг қийматини йўқотма.Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки; бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла гўзал қизим, ҳар доим сени шундай дуо қиламанки, зинҳор ўзингни йўқотма, марваридим...
4 Jan, 07:09
3 Jan, 10:29