Корхона 1С дастурий таъминотини 20 млн.сўмга сотиб олди ва қўшимча "доработка"ларига яна 10 млн.сўм сарфлади. Қилинган харажатларни номоддий актив сифатида тан олса бўладими?
Жавоб - йўқ.
7-сонли БҲМСга активларни бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар сифатида тан олишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1️⃣ моддий-ашёвий тузилишга эга бўлмаслиги (1-талаб бажарилди✅);
2️⃣ активлардан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд ташкилотнинг маъмурий ва бошқа функциялари бажариш учун узоқ муддат (12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати) давомида фойдаланиши (2-талаб бажарилди ✅);
3️⃣ активларнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг камида 50 бараварини ташкил қилиши (ташкилот раҳбари номоддий активлар сифатида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли) (корхона ҳисоб сиёсатида пасроқ қиймат белгиланган деб ҳисоблаймиз ва 3-талаб ҳам бажарилди✅);
4️⃣ активлар кейинчалик қайта сотишга мўлжалланмаслиги (4-талаб бажарилди чунки ишлатиш учун сотиб олинган✅);
5️⃣ ишончлилик, яъни ташкилотда активлар ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (патентлар, гувоҳномалар, патент, товар белгисини сотиб олиш шартномаси) мавжудлиги (хужжатлар мавжуд ва 5-шарт бажарилди✅);
6️⃣ идентификация қилиш имконияти мавжудлиги (6-талаб бажарилмади❌).
Нега идентификация қилиш имконияти мавжуд эмас?
Номоддий активни идентификация қилиш имконияти бўлиши учун тегишли шартнома, актив ёки мажбурият билан бирга сотиш, ўтказиш, лицензиялаш, ижарага бериш ёки айирбошлаш имконияти бўлиши керак. Айнан шу талабга жавоб бермаганлиги учун номоддий актив бўла олмайди.
Номоддий активни харид қилиш ёки яратишга (ишлаб чиқаришга) тааллуқли бўлган, номоддий актив таърифини қаноатлантирмайдиган ёки юқорида кўрсатилган шартларга жавоб бермайдиган харажатлар юзага келган ҳисобот даврида харажат сифатида акс эттирилади (7-сонли БҲМС,6-боб, 36-қ).
Агар шартнома шартларига мувофиқ дастурий таъминотни 3-томонга сотиш, ижарага бериш ҳуқуқи мавжуб бўлса ва бошқа талабларга жавоб берса, номоддий актив бўла олади. Лекин одатда фақат дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади яъни чекланган ҳуқуқ.
МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритадиган корхоналар учун ҳам юқоридаги қоидалар амал қилади чунки янгиланган 7-сонли БҲМС 38-сонли (IAS) БҲХС бн талаблари деярли ўхшаш.
@soliqbuxgalteriya