Soliq va buxgalteriya


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Ушбу канални юритишдан асосий мақсад олган билимларимизни бўлишиш, билмаганларимизни ўрганиш ва янада мустаҳкамлаш.
https://t.me/+buDYuOO9kSZmZWEy канал гуруҳи.
Админ: @shonazarovsardor

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Йиллик_фойда_солиғи_ҳисобини_тўлдириш_бўйича_қўлланма.pdf
1.1Mb
Йиллик фойда солиғи ҳисоб-китобидаги 2.1(а) ва 2.1(б) иловаларни тўлдириш бўйича йўриқнома

Фойда солиғи ҳисоб-китобига таълуқли олдинги постлар билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин:

- https://t.me/soliqbuxgalteriya/320

- https://t.me/soliqbuxgalteriya/338

@soliqbuxgalteriya


20 январь — қуйидагилар учун охирги муддат:

1️⃣ 2024 йил декабрь ойи учун ҚҚС ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш;

2️⃣ 2024 йил декабрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлар бўйича солиқ суммалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;

3️⃣ 2024 йил декабрь ойи учун солиқ агентларига норезидентларнинг даромадларига солинадиган солиқ суммалари тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш;

4️⃣ 2024 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш;

5️⃣ электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга 2024 йил IV чораги учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш;

6️⃣ 2025 йил январь ойи учун айланмадан олинадинган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчиларга йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш;

7️⃣ 2025 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчиларга қишлоқ хўжалигига тегишли бўлмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш;

8️⃣ солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМ дан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахсларга — 2025 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш;

9️⃣ 2025 йил учун бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобланган жорий солиқ даври учун мол мулк солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш;

1️⃣0️⃣ 2025 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисобот тақдим этиш;

1️⃣1️⃣ 2025 йил учун солиқ солиш объекти бўлмаган мавжуд ер участкалари тўғрисида маълумотнома тақдим этиш;

1️⃣2️⃣ доимий муассасалар орқали фаолият юритувчи норезидент юридик шахслар 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этишлари;

1️⃣3️⃣ 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилари сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш.

@soliqbuxgalteriya

1k 2 32 8 10

ГТД (БЮД)ни тўлдириш тартибидаги ўзгариш

Иқтисодиёт ва молия вазири "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" буйруқ чиқарди. 2025 йил 11 апрелдан бошлаб вазирнинг буйруғи билан БЮДни тўлдиришда қатор қўшимчаларни ҳисобга олиш керак.

Тўлов усулининг янги икки хонали харфли коди — «ВЗ» киритилди. Бу код, агар ҚҚСни божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш орқали тўлаш имконияти тақдим этилган бўлса, «СП» колонкасининг 47-устуни "Божхона тўловларини ҳисоблаш«да кўрсатилади.

Агар декларант — жисмоний шахс бўлса, 14-устун «Декларант/божхона брокери» да ушбу шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили, телефон рақами ҳамда агар бўлса, электрон почта манзили кўрсатилади.

28-устун «Молиявий ва банк маълумотлари» да божхона тўловлари тўловчисининг СТИРи, агар тўловчи жисмоний шахс бўлса — ЖШШИР кўрсатилади. Божхона тўловларини Ўзбекистон норезиденти тўлаганда, божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи, агар жисмоний шахс бўлса — ЖШШИР кўрсатилади.

Божхона тўловлари кечиктириб тўланганда, тўлов шартлари, божхона тўловлари турлари ва тўловлар суммалари 48-устун "Тўловларни кечиктириб тўлаш"да қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:

⏺️ XX.КК.ОО.ЙЙЙЙ.СУММА, бу ерда:
X — божхона тўлови турининг Божхона тўловлари классификаторига мувофиқ коди;
КК — кун; ОО — ой; ЙЙЙЙ — йил;
СУММА — кечиктириб тўланадиган сумма.

Агар божхона тўловларининг бир неча тури ёки муддатлари бўйича тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича маълумотлар алоҳида янги қаторда кўрсатилади.

@soliqbuxgalteriya


Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш

Бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири бу фирибгарлар томонидан бошқа шахслар номига кредит расмийлаштириш. Ушбу муаммони бартараф қилиш учун my.gov.uz сайтида "Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш" хизмати йўлга қўйилган ва бу хизмат мутлақо бепул.

Хизматдан фойдаланиш учун сайтга кириб "Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш" бўлимига ўтилади ва чеклов қўйилади. Қайта фаоллаштириш учун ҳам худди шу бўлимдан фойдаланилади.

Кредит тарихини музлатиш хизматини улаш, маълумотларингизни бегона шахслардан ҳимоя қилади ва сизнинг розилигингизсиз кредит расмийлаштирилишини олдини олади.


@soliqbuxgalteriya


2024 йилда солиқ тушумлари деярли 200 трлн сўм бўлди

Солиқ қўмитаси 2024 йил давомида солиқ органларининг бюджетга тушумлари 199,6 трлн сўм бўлганини маълум қилди.

Бу солиқ тушумларининг асосий қисми фойда солиғи (52,7 трлн сўм), ҚҚС (39,6 трлн сўм) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (35,4 трлн сўм) бўлди.

2023 йилга нисбатан энг кўп ўсган солиқ тури сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўлди — 48,3 фоиз.

@soliqbuxgalteriya


Ижара тўловининг энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентлар

2025-йилдан ижара тўловининг энг кам ставкаларига ҳокимият органлари 2,0 гача оширувчи коэффициент ставкаларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан асосий мақсад "яширин иқтисодиёт"ни камайтириш.

Мисол учун тошкент шаҳрида нотурар жойни ижарага беришнинг энг кам ставкаси 1 кв.метр учун 45,000 сўм. Умуман олганда тошкент шаҳри шароитидан келиб чиқадиган бўлсак бу суммалар жуда кам ва аксарият ҳолларда нақд пул аралашади. Шундай ҳоллар аниқланганда ҳокимият органлари томонидан оширувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.

@soliqbuxgalteriya


22-сонли БҲМСнинг 2-боб, 12-қисми:

Активлар, ишлар ва хизматлар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларни қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.


Стандартнинг ушбу қисми сотиб олинган ТМЗ, асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқаларнинг бошланғич қийматини аниқлашга таъсир кўрсатади.

Кичик мисолда кўрамиз:

Корхона ТМЗ сотиб олиш учун импорт шартномасини тузди. Шартнома қиймати 50,000$, бўнак тўлов 30%. Қолган тўлов ТМЗ йетrазиб берилганидан сўнг 30 кун ичида тўланади.

Амалга оширилган операциялар санаси:
- бўнак 01.01.2025-йилда тўланди;
- ТМЗ 10.01.2025-йилда қабул қилинди;
- 20.01.2025-йилда 30% тўланди;
- 30.01.2025-йилда қолган 40% тўланди.

Курс ($/сўм):
- 01.01.2025 - 12,900 сўм;
- 10.01.2025 - 12,950 сўм;
- 20.01.2025 - 13,000 сўм;
- 30.01.2025 - 13,050 сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1️⃣ Аванс тўланди
Дт 4315 Кт 5210 - 193,500 минг сўм (50,000$*30%*12,900);
2️⃣ ТМЗ қабул қилинди
Дт 1000 Кт 6015 - 646,750 минг сўм ((193,500 минг сўм+(50,000$*70%*12,950));
3️⃣ 30% қарз тўланди
Дт 6015 Кт 5210 - 195,000 минг сўм (50,000$*30%*13,000);
4️⃣ Қолган 40% тўланди
Дт 6015 Кт 5210 - 261,000 минг сўм (50,000$*40%*13,050).

@soliqbuxgalteriya


21, 22-сонли БҲМСлардаги ўзгариш бўйича мисол

22-сонли БҲМС бу - ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ИФОДАЛАНГАН
АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ҲИСОБИ
ни юритиш қоидаларини белгилаб берувчи миллий стандарт. Чет эл валютаси асосан экспорт ва импорт операциялари натижасида юзага келади.

Экспорт шартномада келишув асосида тўлов муддати турлича бўлади (30-40% аванс тўлов қолган қисми товар йетказилганидан кейин ёки хизмат бажарилган кейин).

Олинадиган дебитор ёки кредитор қарздорликлари 22-сонли БҲМСга асосан монетар моддалар ҳисобланади ва ҳар ойнинг охиридан МБ курси бўйича қайта баҳоланади.

Чет эл валютасидаги операциялар қийматини сўмда қайта ҳисоблашдан юзага келган курс фарқи ташкилотнинг бевосита молиявий натижаларида молиявий фаолиятдан (95, 96-счетлар) олинган даромадлар (харажатлар) таркибида ҳисобга олинади (22-сонли БҲМС 11-қ).

Чет эл валютасида товарлар, ишлар ва хизматлар учун қайтариш мажбуриятисиз олдиндан олинган ва қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар (4315, 6315 - счетлар) ва бошқалар номонетар моддалар ҳисобланади, операцияни амалга ошириш санасидаги Марказий банк курси бўйича бухгалтерия ҳисобига қабул қилингандан сўнг, Марказий банк курси ўзгариши билан қайта ҳисобланмайди.

Товар экспорти бўйича мисол

Корхона 10,000$ маҳсулот экспорт қилди. Шартнома бўйича олдиндан шартнома суммасидан 50% аванс келишилган. Қолган қисми маҳсулот олинганидан кейин тўланади.

МБ курслари:
💹 аванс олинган санада - 13,000 сўм;
💹 маҳсулот реализация қилинган санада - 12,950 сўм;
💹 қолган келиб тушган сана - 12,900 сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирамиз:

1️⃣ Дт 5210 Кт 6310 - 65,000 минг сўм (10,000$*50%*13,000), аванс олинганда (қайта баҳоланмайди шартномада қайтариш мажбурияти назарда тутилмаган);

2️⃣ Дт 4015 Кт 9010 - 129,750 минг сўм (65,000,000+10,000$*50%*12,950), маҳсулот реализация қилинганда;

3️⃣ Дт 6315 Кт 4015 - 65,000 минг сўм, олинган аванснинг ҳисобга олиниши;

4️⃣ Дт 5210 Кт 4015 - 64,500 минг сўм (10,000$*50%*12,900), қолган сумманинг келиб тушиши;

5️⃣ Дт 9620 Кт 4015 - 250 минг сўм ((12,900-12,950)*10,000*50%), курс фарқидан зарарнинг акс эттирилиши.


@soliqbuxgalteriya


https://stat.uz/uz/ сайти орқали корхонангиз қайси статистика ҳисоботларини топшириши кераклигини текширишни ва ўз вақтида топширишни унутманг.

Сайтга кирганингиздан кейин интерактив хизматлар бўлимига ва ундан кейин тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхатига кирилади.

@soliqbuxgalteriya


5-сонли БҲМСга асосан асосий восита балансда тан олинганидан сўнг қандай қиймат бўйича ҳисобга олиниши мумкин?
Poll
  •   бошланғич қиймат
  •   қайта баҳоланган қиймат
  •   балансда тан олинганидан сўнг ҳисобга олинмайди
  •   бошланғич ёки қайта баҳоланган қиймат
216 votes


Корхона бошқа корхонадан янги қурилган бинони сотиб олди. Бинонинг фойдаланиш муддати 20 йил. Бинонинг ичида 5 та лифт бор ва уларнинг фойдаланиш муддати 8 йил. Корхона бино ва лифтни балансига қандай қабул қилиши ва қанча муддатга амор-ция ҳисоблаши кк?
Poll
  •   Бино ва лифтларни битта объект деб қабул қилади ва 20 йилга амортизация ҳисоблайди
  •   Бино ва лифтларни алоҳида объект сифатида қабул қилиб 20 ва 8 йилга амортизация ҳисоблайди
  •   Бино ва лифтларни алоҳида объект сифатида қабул қилиб 20 йилга амортизация ҳисоблайди
  •   Бино ва лифтларни алоҳида объект сифатида қабул қилиб 8 йилга амортизация ҳисоблайди
179 votes


Бухгалтерия_ҳисоби_мақсадлари_учун_ҳисоб_сиёсати.docx
39.1Kb
Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ҳисоб сиёсати


7282782.pdf
931.6Kb
(9-сонли БҲМС) “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот” тасдиқланди


7282737.pdf
2.1Mb
01.01.2025 дан янгиланган 21-сонли БҲМС кучга кирди.


Ташкилот 2024-йилда ушбу шартнома бўйича қанча даромад тан олади.
Poll
  •   600 млн.сўм
  •   даромад тан олмайди
  •   204,66 млн.сўм
  •   10 млн.сўм
229 votes


Қурилиш ташкилоти балансидаги уйни жисмоний шахсга 5 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотди. Шартнома шартларига кўра ойига 10 млн.сўмдан тўланади. Мулк ҳуқуқи 25.12.2024 да топширилди ва барча хужжатлар расмийлаштирилди.

Шундай шартлар бўйича 5 йилга банклар одатда йилига 24%га кредит беради.


Қайдай битим даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади?
Poll
  •   товар қиймати тенг ёки ўхшаш бўлган товарга алмаштирилса
  •   товар бўлиб-бўлиб тўлашга сотилса
  •   товар сотилган қиймати билан тўловнинг номинал қиймати ўртасида фарқ бўлса
  •   тўғри жавоб йўқ
197 votes


Корхона уй-жой қуриб сотиш бн шуғулланади. 25.12.24 да жис.шахсга 2-хонали уйни сотиш бўйича шартнома тузилди ва шу кунни ўзида акт орқали топширилди. Лекин айрим сабабларга кўра мулк ҳуқуқи 03.01.25 куни ўтказилди. Корхона даромадни қачон тан олиши к-к?
Poll
  •   25.12.24
  •   03.01.25
  •   31.12.24
  •   корхона даромад тан олмайди
200 votes


2-сонли БҲМС қайси даромадлар учун қўлланилмайди?
Poll
  •   минерал рудаларни қазиб олиш
  •   лизинг битимлари
  •   суғурта компаниялари билан суғурта битимлари
  •   барча жавоблар тўғри
181 votes


Қуйидаги ташкилотлардан қайсилари учун 2-сонли БҲМС таълуқли эмас?
Poll
  •   хусусий корхоналар
  •   лизинг компаниялари
  •   банклар ва нобанк кредит ташкилотлари
  •   барча жавоблар тўғри
195 votes

20 last posts shown.