📌📌📌
Йиллик фойда солиғи ҳисоботини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликлар ва саволлар жуда ҳам кўп учрамоқда. Ҳусусан энг асосийларидан бири бу - 2.1 (а) иловани тўлдириш керакми ёки 2.1 (б) ? Уларнинг бир биридан фарқи нимада ва қайси бири қўлайроқ?
Ушбу саволларга аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.
Ҳаммамизга маълумки 2.1-илова яъни солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар 2 та иловага бўлинади ва биз 1 тасини танлашимиз керак, булар:
➖ 2.1(а)-илова “Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (шу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”;
➖ 2.1(б)-илова “Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (шу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”.
Авваламбор 2023-йил компания учун солиқ мақсадида тузилган ҳисоб сиёсатида иккала усулдан биттасини танлашимиз керак ва ҳисобни шу усулда юритишимиз керак.
✅2.1(а)-илова “Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи" усули асосан қурилиш, тугалланмаган ишлаб чиқаришга эга бўлган ишлаб чиқариш компаниялари, узоқ циклга эга бўлган компаниялар ва бошқа шу каби компаниялар учун кўпроқ мос келади. Бунда асосий эътибор қаратиладиган жиҳат товарлар, ҳизматлар таннархи 05.02.1999-йилдаги 54-ВМҚ ва 4-БҲМСга асосан шакллантирилиши.
✅2.1(б)-илова “Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи" усули нисбатан осонроқ (тўлдириладиган катаклар камроқ) ва у тугалланмаган ишлаб чиқариши бўлмаган компаниялар учун (савдо,хизмат кўрсатиш) кўпроқ мос келади.
❗️Бу усул фойда солиғи ҳисоботида биринчи марта танланябди ва келгуси йилларда муаммоларга дуч келмаслик учун тўғри усулни танлашни тавсия қиламан.
https://t.me/soliqbuxgalteriya
Фойда солиғи ҳисоботи