Forward from: Абдухалим Хамрокулов
Расулуллоҳнинг мўъжизалари ва ўргатган одоблари.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"...Наҳор чўзилганда одамларга етиб бордик. Ҳамма нарса қизиб кетди. Улар: "Ё Расулуллоҳ, ҳалок бўлдик, чанқадик", дейишарди. Бас у зот:
"Сизга ҳалокат етмас. Менга кичик қадаҳни беринглар", - дедилар.
Ул зот обдастани келтиришни сўрадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қуярдилар, Абу Қатода уларга сув тутарди. Одамлар обдастани кўришлари билан унга ўзларини уришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўзингизни яхши тутинг. Ҳаммангиз сероб бўласиз", - дедилар. Бас улар шундай қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйиб турдилар, мен сув бериб турдим. Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа қолмади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйдилар ва менга:
"Ич", - дедилар.
"Сиз ичмагунингизча мен ичмайман, ё Расулуллоҳ", - дедим.
"Қавмнинг соқийси охири ичади", - дедилар.
Бас мен ичдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ичдилар. Одамлар сувга роҳатланиб келишди". (Имом Муслим ривояти).
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам китобидан)
Расулуллоҳнинг ушбу ривоятларидан у зотнинг бир мўъжизаларига шоҳид бўлишлик билан, бир одобни ҳам ўргандикки у ҳам бўлса бир инсонга сув ёки чойга ўхшаш ичимлик қуйиб бераётган инсон ўзи охири ичар экан.
Андижон шаҳар «Оқ гўр» жоме масжиди имом-хатиби: А.Ҳамроқулов.