Ислом ўз жонига қасд қилишни қоралайди.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида инсоннинг ўз жонига қасд қилишидан қатъий қайтарилган.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
“...Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят).
Аллоҳ таоло бандасига омонат ўлароқ ато қилган жон-тирикликни фақат Ўзи хоҳлаган пайтда қайтариб олади. Жонни банданинг ўзи олишга ҳаракат қилиши – шошилиш ва Аллоҳ таолонинг тақдирига норозиликдир. Токи ажал вақти келгунича банда жонни тўғри йўлда асраб-авайлаб ишлатиши керак. Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳим бизларни доимо ҳидоятингда бардавом айла.
Андижон шаҳар «Оқ гўр» жоме масжиди имом-хатиби: А.Ҳамроқулов.
@solihun_uz