#шаъбон_ойи_фазилати
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Илмга ошиқ азиз диндошим, қарши олганимиз Шаъбон ойи барчамизга муборак бўлсин.
Талаб ва истакларингизни инобатга олиб ҳар кун Аллоҳ қодир қилганча Шаъбон ойининг фазилатлари билан оз-оздан танишиб борамиз.
Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амалларнинг савоби бошқа кундагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири «Таҳвили қибла», яъни Қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунларида қибла Байтул-Мақдисдан Масжидул-Ҳаромга ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
яъни: «Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўряпмиз. (Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга бурингиз!..»
(Бақара, 144).
Яқинларингизга ҳам улашинг. Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati