📌Ҳаёт тарзимизни ўзгартирамиз🌝
Тонгда кўзгуга қараб, «мен соғломман, керакли вазнга эга бўламан», деб ўзингизни ишонтиринг. Олдингизга қўйилган мақсад сари олға боринг. Балки бу гаплар сизга эриш туюлаётгандир, аммо ҳар қандай ишдаги самара ички хоҳиш орқали амалга оширилади. Ҳаётдан завқланиб яшаш лозим, асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Зеро, асабийлик вазн ортишига тўсқинлик қилади. Энг муҳими ташқи кўринишингиздан айб қидирманг.
🥗Тўғри тартибда овқатланинг.🍱
Бир ўтиришда тўйиб овқатланманг. Тез-тез, оз миқдорда танаввул қилинг. Кунига 3 маҳал овқатланиш нотўғри. Иссиқ овқат ейиш мумкин, аммо ҳар соатда ошқозонни алдаб турувчи қўшимча озуқалардан фойдаланиш лозим. Масалан, 8:00 да нонушта қилдингиз, 10:30 ларда енгил тамадди қилинг. Бирорта хўл мева, кам миқдорда бодом, писта, ёнғоқ мағизларини истеъмол қилишингиз мумкин. Бўш вақтингизда сабзавот ва кўкатлардан салат тайёрлаб қўйинг. Оғир ҳазм бўладиган нарсаларни куннинг биринчи қисмида танаввул қилганингиз маъқул. Тушликка қадар яна бирон нимани ошқозонга «ҳайданг». Таом пишираётганда, албатта, дуккакли экинлардан фойдаланинг. Тушлик ва кечки овқат орасида яна икки марта овқатланинг. Энди кечки овқатдан уйқуга қадар бир марта тановул қилинг. Сутли маҳсулотлар ва мевалар қоришмасидан йогурт тайёрлаб ичинг.
Агар кунингизнинг аксарият қисми кўчада, ишхонада ўтадиган бўлса, доим ўзингиз билан бир, икки тишламли егулик олволинг. Ошқозон оч қолиши мумкин эмас.
🥛Суюқликнинг аҳамияти🍶
Вазн орттириш ҳам озиш сингари 2 усулда амалга оширилади. Биринчиси, ичкаридан ёғ йиғиб, иккинчиси, мушакларимизни семиртиришдир. Ёғлар орқали вазн орттириш салбий, мушаклар ёрдамидагиси ижобий усул ҳисобланади. Бунда эса доимий равишда тоза сув ичишга одатланиш лозим. Маъданли ва қайнатиб тиндирилган сувлар айни муддао. Бу турдаги сувлар организмда янги хужайраларни пайдо қилиб, ёшаришга, теримизни тиниқлаштиришга ёрдам беради.🤗
@soglomtaom