СОҒЛОМ ТАОМ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


📌Ҳалол тўғри овқатланиш таомлари (ПП)🥗

🔸️Соглом таом инстаграм сахифа👇
https://instagram.com/soglom.taom?utm_med
📍Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул🚖
📝Буюртма: @buyurtmauchun
Тел: +998998616010☎️
Луқмангиз ҳалол бўлсин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥤Сиз детокс хақида нималарни биласиз?

Ўзингиз билган детокс рецептларини изохларда қолдиринг!

@soglomtaom


​"ОРТИКЧА ВАЗНДАН ҚУТИЛИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР"

Агар тана вазни камайишига эриша олмаётганлардан бўлсангиз, у ҳолда одатларингизни ўзгартиришингиз керак. Тонгдан бошланг ва одатий ишларингизнинг бир қисмини озишга ёрдам берадиган ҳаракатларга ўзгартиринг. Шундай қилсангиз, ҳеч қандай машаққатсиз ортиқча вазндан халос бўласиз. Муҳими  – қайта семирмайсиз.



1- Нонуштани ўтказиб юборманг. 🍛Акс ҳолда кун давомида кўп еб юборасиз. Уйғонганингиздан кейин 1-2 соат ичида нимадир истеъмол қилинг.


2- Тонгни нонушта тайёрлашга сарфламанг.🍳🥞❌ Кечки пайт сулининг устига қайноқ сув қуйинг. Шундай қилсангиз, нонуштани ўтказиб юбормайсиз. Ёнғоқ, мева ва долчин қўшиб, ишхонадаги автомат қурилмадан сотиб олинадиган нарсага қараганда фойдали ва мазали таомга эга бўласиз.


3- Оқсил қўшинг🍶🥛🍚. У кўпроқ вақт давомида тўқ юришингизга ёрдам беради. Бироқ оқсилнинг сифатли манбалари – тухум, балиқ ва йогуртни танланг.


4- Кулчаларни унутинг. 🍩❌ Ширин, лўппи кулчалар жуда чиройли кўринади, бироқ улар нонуштага  (умуман олганда, тушлик ва кечки овқат учун ҳам) энг тўғри танлов эмас. Мувозанатлашган таомлар, масалан  гўшти қизил балиқли бутерброд истеъмол қилинг.


5- Кўк чой ичинг.🥃 Ундаги катехин моддаси ҳазм бўлиш жараёнини тезлаштириб, ёғлар эришига ёрдам беради. 


6- Ўтирган ҳолда овқатланинг.🥗 Тонг қанчалик “ҳовлиқма” бўлмасин, хотиржам нонушта қилиш учун 10 дақиқа вақт топинг. Столга ўтиринг ва таомга диққатингизни қаратинг: ана шунда кўпроқ тўйинасиз ва завқ оласиз.


7- Эрта туринг.😊 Статистика шуни кўрсатадики, эрта турганлар ихчамроқ ва бахтлироқ бўлишади. Бу сўфитўрғай бўлиш ва уйғотгични вақтлироқ қўйишда сиз учун рағбатга айлансин.


8- Мақсадингизни ёдда тутинг.🤗 Смартфонингизда калория миқдорингиз нормасини эслатиб турувчи илова ўрнатинг. Ёки ушбу сон ёзилган варақни кўринадиган жойга ёпиштириб қўйинг. Бу сизга кун давомида фойдали маҳсулотларни танлашда ёрдам беради.


9- Вазнингизни ўлчанг. ⚖Тўғри овқатланиш зарурияти тўғрисида унутмасликка ёрдам беради. Шундай қилсангиз, “кутилмаганда” ортиқча 15 килограмга семириб кетмайсиз.


10- Бир стакан сув ичинг. Сув ҳам мусаффолик беради, ҳам ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради, ишлаш қобилияти ортади. Кўпроқ сув ичишни одатга айлантиринг.


11- Тухумнинг сариғини оқидан ажратманг.🥚 Озишни истаганларнинг кўпчилиги тухумнинг сариғидан воз кечиб, фақат оқини ейишади. Бироқ тухум сариғида нафақат қувват ва ёғ, балки тухумдаги асосий фойдали моддалар ҳам  мавжуд. Яхшиси тухумни бутунлигича, бироқ камроқ истеъмол қилинг яни кунига 1та тухум сариги.


12- Ҳар қандай ҳолатда ҳам мириқиб ухланг. 😴

@SoglomTaom


📌Биологик фаол қўшимчалар керакми?

Ортиқча вазндан халос бўлшига қарор қилган аёл борки, турли витаминлар, иштаҳани бўғувчи ўсимликлардан тайёрланган биологик фаол қўшимчаларга мурожаат қилишга интилади. Бир қарашда улар муаммонинг осон ечими бўлиб туюлади-да. Аслида, биологик фаол қўшимчаларни бутунлигича «қора рўйхат»га киритишга ҳаққимиз йўқ. Чунки айтайлик жисмоний машқлар ёрдамида озаётган инсоннинг танаси оқсил ва витаминларга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёжни қондириш учун бир неча килограммлаб махсулотларни истеъмол қилиш керак. Бунинг ўрнига мана шундай қўшимчаларга мурожаат қилиш мумкин. Аммо, албатта, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, фақат дорихоналарда сотиладиган, синалган қўшимчалардан фойдаланган мақсадга мувофиқ. Бироқ ўша витамин ва фаол қўшимчаларни истеъмол қилиб, машқ қилмасдан озаман деб ўйласангиз чучварани хом санаган бўласиз. Єолаверса витаминларни ўзибилармонлик билан ичиш мумкин эмас! Масалан, ўсимта хасталигидан азият чекадиган инсон (хоҳ яхши, хоҳ ёмон сифатли бўлишидан қатъий назар) А витаминини қабул қилса, вазият оғирлашиб, ўсманинг ўсиши тезлашади.

📌Метобализмга допинг керакмас

Бугунги кунда реклама роликлари ва интернет тармоғи дори воситасини ичиб «мўжизавий» тарзда бир неча ўн килограммга озган инсонлар ҳақида бонг уришмоқда. Бу натижага қандай эришдингиз, деб сўрашса, моддалар алмашинувини тезлаштириш ҳисобига дея жавоб беришади улар. Чиндан ҳам ортиқча вазн моддалар алмашинувининг жадаллигига тўғридан тўғри боғлиқ. Сизнинг ҳам гамбургеру хот-догларни паққос туширса-да, бир сантиметрга ҳам ўзгармайдиган дугонангиз, танишларингиз бўлса кераг-а? Айнан ўша инсонларни ортиқча вазндан моддалар алмашинувининг жадаллиги ҳимоялаб турибди. Фармацевтикада тез фурсатларда ортиқча вазндан халос этувчи препаратлар мавжуд. Ва улар метоболизмни тезлаштиради. Бироқ бундай препаратлар барча соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан бир овоздан таъқиқланган. Бироқ “уддабурон” кишилар уларни бекитиқча олиб келиб сотувга қўйишмоқда. Хўш уларнинг ишлаш механизми қандай?

Бир кунда инсон организмида ўртача 10 000 дона саратон ҳужайраси пайдо бўлади. Аммо иммун тизимининг махсус хужайралари борки, мана шу саратон ҳужайраларини топиб, йўқ қилади. Энди тасаввур қилинг, моддалар алмашинувини 10 баробарга тезлаштирсангиз, қанча саратон ҳужайралари пайдо бўлади? Иммун тизимингиз эса уларни топиб зарарсизлантиришга улгурмай қолиши мумкин. Натижа ҳақида эса ортиқ тўхталишни истамаймиз. Айтишимиз лозим бўлган ягона гап эса саломатлигингизни қадрланг. Таркиби номаълум дори воситаларини қабул қилиб тузалмас дард орттириб олманг.

📌Атиги 4 махсулотни чеклаб 4-5 килограмдан халос бўлиш мумкин

Албатта, ортиқча вазнингиз меъхёрдагидан 15-20 килограмм ортиқ бўлса, муаммони мутахассис кўмагида ҳал этишни тавсия этамиз. Бироқ 5-6 килограммни деб диетолог қабулига бориш ҳаммамиз учун ҳам қулай чора эмас. Бундай ҳолларда таомномангиздан шакар, хамирли таомлар, нон, картошка ва оқ гуручни чеклаб, ортиқча муаммодан халос бўлишингиз мумкин. Ва, албатта, сайр қилишни унутманг.

@soglomtaom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥖 Сиз қандай нон турини севиб истемол қиласиз?

@soglomtaom


📌
Сиз буни биласизми?одам руҳий ҳолат таъсирида меъёрдан кўп
овқатланиши мумкин🥗


✅Инсоннинг руҳий ҳолати меъёрдан ортиқ овқатланишга олиб келиши мумкин. Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

✅Стресс: сурункали стресс иштаҳа очувчи кортизол гормонини оширади, оқибатда эса инсонда овқат ейишга талаб ошади;

✅ Зерикиш: қиладиган иши бўлмаган одам овқат билан чалғишга ҳаракат қилиши мумкин;

✅Соғиниш: одам яхши хотираларини ўйлаш орқали болалигида ёки маълум даврда яхши кўрган маҳсулотларни соғиниши ва шунинг учун уларни ейиши мумкин;

✅Кучли чарчоқ: Инсон чарчаган пайтда онгсиз равишда кўп овқатланиши мумкин.

✅Ижтимоий таъсир: ён-атрофидаги одамлар инсонга таъсир қилиб, унинг ортиқча овқатланишига таъсир қилиши мумкин. Масалан, ярим кечаси пицца ейишга ундаш, газли ичимликлар ичишга рағбатлантириши мумкин.


Бу каби зарарли ҳолатлардан халос бўлиш учун:

✅ Қайси ҳолат кўп овқатланишга сабаб бўлишини аниқлаб, ўша ҳолатдан халос бўлишга ҳаракат қилиш;

✅ Тўғри овқатланиш кундалигини тутиш ва унга амал қилиш;

✅ Агар эҳтиёж бўлса, терапевт ёки психологга мурожаат қилиш зарур.

@soglomtaom


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Азиз сахифамиз кузатувчилари!
Сизларни Муборак Рамазон Хайит айёми билан чин кўнгилдан табриклаймиз.
Сизларга сихат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз🙏

***

🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌Дорогие наши подписчики
#СогломТаом поздравляет вас с праздником Рамадан Хайит.Желаем вам крепкого здоровья и счастья в личной жизни🙏

@SoglomTaom


📌Азиз обуначилар арафа муборак бўлсин.

🔸Рамазоннинг охирги кунида одатимизга кўра хонадонларимизда севимли таом — палов тайёрланади.

🔸Суратда ошни кимёвий таркиби ва калорияси кўрсатилган.

Меъёрни эсдан чиқармаймиз😉

@soglomtaom


📌Ассалому алайкум! "Соглом таом" барча мижозларни кириб келаётган, Рамазон Хайити билан чин дилдан қутлайди!!!

🔹Сизларга оилавий тинчлик, хотиржамлик ва гўзал бахт тилайди. 29,30,31,1 март кунлари   "Соглом таом"да дам олиш куни эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз! Сиз хам бу кунларни хуш кайфиятда ўтказишингизга тилакдошмиз❤️ Етказиб бериш хизмати 2 апрельдан ўз фаолиятини бошлайди.

****

📌Здравствуйте!
"Соглом таом" поздравляет вас с  праздником   Рамадан Хайит!!!

🔹Желаем вам  замечательного праздничного настроения, семейного счастья, благополучия, здоровья вам и вашим близким!   И мы хотим напомнить что Соглом таом отдыхает  с 29 по 1 апреля.Доставку сделаем  2 апреля вечером.
Спасибо за понимание
❤️

@soglomtaom


📌​​Оқсил, ёғ ва углеводларни аҳамияти 

🔸Асаб тизимингиз ва миянгиз тўғри ишлаши учун кунлик рацион барча учта таркибий қисмдан иборат бўлиши керак.

🔸Оқсил — кўп функционал моддалар бўлиб, уларсиз ҳужайраларни янгилаш ва уларни фойдали моддалар билан таъминлаш мумкин эмас. Тананинг барча харажатларини қоплаш учун рационда оқсил миқдори тахминан 30% бўлиши керак.

🔸Ёғлар — миянинг асосий компоненти бўлиб, ёғда эрийдиган витаминлар ва Омега гуруҳидаги алмаштирилмайдиган ёғ кислоталари манбаи ҳисобланади. Айнан улар фосфолипидлар таркибига киради ва "оқ модда"нинг таркибий қисмидир. Ёғлар таркибида D витамини ва бир қатор стероид гормонларини ишлаб чиқаришда иштирок этадиган "яхши" холестерин ҳам мавжуд. 

🔸Углеводлар — танадаги барча жараёнларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган энергия манбаидир. Қимматли манбаи — мураккаб углеводлардир: сабзавотлар, мевалар, резаворлар, донлар, ловия (айниқса ёнғоқ, чечевица). Улар қонда глюкоза миқдорини аста-секин ошириб боради, шунингдек, керак бўлганда мияни озиқлантириш учун жигарда гликоген сифатида сақланади.

🔸Организмни кўпроқ озуқавий моддалар билан тўйинтириш учун ҳар хил рацион тузинг. Кўп суюқлик ичишни унутманг, чунки мия импульсларни узатишда бевосита роль ўйнайдиган 80 фоизи сувдан иборат!

📌Сиз қайси махсулотлардан кўп фойдалана оламан деб айтоласиз?

🔵 оқсил
🟢 углевод
🟣 ёғ


📌​​Қандай қилиб мияни алдаб озиш мумкин?

Мия — дунёдаги энг худбин аъзо. У дангаса, ноқулайликдан қўрқади ва фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Айнан унинг ўжарлиги туфайли оқшомларимизни диванда сериал кўриб, ширинликлар еб ўтказамиз. Бироқ "Лайфхакер"да таъкидланишича, мияни алдаш осон.

1. Кичик идишдан фойдаланинг

🔸Катта ва кичик ликопчадаги бир хил таом порцияси мия томонидан турлича қабул қилинади. Унча катта бўлмаган идиш тоам кўпдек тасаввур уйғотади ва мия буни хурсандчилик билан қабул қилади. Ошқозонингиз эса фарқни сезмайди. Шундай экан, кичик ликопчалардан фойдаланишни одат қилинг.

2. Санчқини столга қўйинг

🔸Таомда энг асосийси — онглилик. Биз сокинликда, таом билан бирга-бир ўтириб овқатланишни ёддан чиқардик. Миямиз эса ўз вақтида "тўхта" демайди. Таомни секин ва онгли равишда истеъмол қилишни ўрганинг. Бир порция таомни оғзингизга солиб, санчқини четга олиб қўйинг ва секин чайнанг. Овқатнинг ҳиди ва таъмини, таркибини ҳис қилишга ҳаракат қилинг.

🔸Таомни яхшилаб чайнаб бўлгач, яна санчқини қўлга олишга шошилманг. Ошқозондан мияга сигнал боришини кутинг. Шу тариқа таом истеъмолини нафақат онгли равишда амалга оширасиз, балки ўзингизни ортиқча ейишдан сақлайсиз.

3. Чалғиманг

🔸Кўпчилик унутиб юборган муҳим қоида: компьютер ёки телевизор қаршисида овқатланманг. Таомдан чалғиганингизда жараён онгсиз равишда кечади ва мия тўқлик ҳиссини назорат қила олмайди. Бундан ташқари, сокин муҳитда таомдан завқланиш ёқимлироқ.


4. Тамадди қилишни режалаштиринг

🔸Онгли равишда тамадди қилиш нонуштадан кам аҳамиятга эга бўлмаган муҳим жараён. Биз одатда йўл-йўлакай ёки қандайдир ишни бажариш давомида тамадди қиламиз. Бундай одат нимага олиб келишини яхши билсангиз керак — ортиқча вазнга! Таом қабул қилишга доир режа тузинг ва  унга тамадди қилиш жараёнларини ҳам қўшинг. Очлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўзингизга "Мен албатта тамадди қиламан, фақат белгиланган вақтда", деб айтинг.

5. Кўпроқ сув ичинг

🔸Биз сувсиз юраверишга ўрганиб қолган эканмиз, организм уни еган таомимиздан ажратиб олишни ўрганган. Бу нимага олиб келишини англаётгандирсиз? Биз кўпинча очлик ҳиссини ташналик билан адаштирамиз. Кейинги сафар енгил очликни ҳис қилганингизда бир пиёла сув ичинг. Шунда ҳам очлик ҳисси тарк этмаса, унда тамадди қилиб олишингиз мумкин.


6. Таомнинг ярмини ўзингиз билан олиб кетинг

🔸Ресторан ёки кафеда буюртма қилган овқатингизни иккига ажратиб, ярмини ўзингиз билан бирга олиб кетишга одатланинг. Фақат бу ишни овқатга қўл уришдан олдин амалга оширинг, акс ҳолда, ўзингизни тиёлмай қолишингиз мумкин. Официантдан контейнер олиб келишни сўранг ва дарҳол таомингизни ярмини унга солиб қўйинг. Шунда овқатни охиригача емаганингиз учун виждонингиз қийнамайди, организмингиз эса ўзи учун етарли таом билан қаноатланади.

7. Баъзан айёрлик қилиш керак

🔸Севимли егуликлар ёки ширинликлардан тийилиш жуда қийин. Боз устига, парҳез вақтида организмингиз шусиз ҳам кучли стрессга йўлиқади. Ўзингизга бироз ширинлик ейишга изн беринг, лекин уйда эмас. "Уй-егулик-роҳат" занжирини узиш керак.

🔸Агар музқаймоқ егингиз келса, энг яқин орадаги кафега боринг ва кичик порцияда музқаймоқ олинг. Шунда миянгиз егуликни уй билан боғламайди, сиз эса қай даражада ширинлик егингиз келаётганини бунинг учун кўчага чиқишга тайёр ёки тайёр эмаслигингизга қараб текширишингиз мумкин бўлади.

8. Реал мақсадлар қўйинг

🔸Соғлиғингизга зиён етказмай, уч ойда 30 кг вазн ташлай олмайсиз. Муваффақиятни кийим ўлчами билан баҳоламанг. Яхшиси зарарли одатлардан қутулиш ва тўғри овқатлана бошлашни, организмингиз учун қайғуришни мақсад қилинг. Бу узоқ ва машаққатли усул. Кенг кўламли мақсадлар ярим йўлда ундан воз кечишга мажбур қилиши мумкин. Шошилманг, кичик қадамлар билан ҳаракат қилинг, орқага қараганингизда эса қанчалик кўп ютуққа эришганингизни англайсиз.

@soglomtaom


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Ассалому алайкум, азизлар! Барчангизга Наврўз муборак бўлсин!🌸🌷🌺
Ушбу ажиб байрам муносабати билан сизга тинчлик-хотиржамлик, саломатлик ва эзгу ниятларингиз рўёбини тилаб қоламиз! Юзингиздан табассум, қалбингиздан сурур асло аримасин. Омад ва бахт доимий ҳамроҳингиз бўлсин!
Хурмат ила
#СоғломТаом жамоаси.

***********

🇷🇺🇷🇺🇷🇺
Дорогие, с праздником Навруз!🌸🌷🌺
Пусть этот светлый праздник принесет Вам мир, благословение и любовь. Пусть отныне только радость живет в Вашем сердце и не покидает его никогда. Пусть только удача будет Вашим спутником на всех дорогах судьбы.

С уважением, команда
#СоғломТаом


@SoglomTaom


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Энди тўғри овқатланиш янада осон!

Хар йили РАМАЗОНдан вазнингиз камайиб эмас,кўпайиб борадими?

• Хасталиклар кетиш ўрнига,янгиланадими?

• Бизда бу муаммонинг ечими бор!

Рамазонда тўғри овқатланиш!
“Соғлом таом” сизга кунига 5 маҳаллик тайёр, мазали таомларни етказиб беради
.

• Ҳаммаси бир марталик идишларда! Бизда ҳаммаси ҳалол ва покиза, КБЖУ саналган!

• Сиз бу муборак ойни ибодат билан ўтказинг,биз эса сизга тайёр тўғри овқатланиш таомларини етказиб берамиз.

• Биз билан осон озинг ва саломат бўлинг! Етказиб бериш вақти ифторгача,Тошкент шаҳри ичида мутлақо бепул🚖🚘

БОНУС: Зам-зам сув ва араб хурмоси.


👉 Муроьжат учун телефон:
📞 +998998616010
***
🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌Теперь питаться правильно стало еще легче!

• «Соглом таом» эт
о 5 разовое вкусное, готовое правильное питание! Мы используем только одноразовую посуду!

• Готовим полезную и халялную еду, считаем для Вас КБЖУ!

• Вам остается только подогреть и вкусно поесть! Доставка совершенно бесплатная в Ташкенте🚘🚖

Бонус: Зам-зам вода и финики.

Телефон для справо
к:
+998998616010☎️📞

http://t.me/soglomtaom


📌Ёшликни узайтирувчи маҳсулотлар

Сельдер — ёшартирувчи хусусиятга эга кучли, асосий маҳсулот. Тери саломатлиги учун керакли жуда кўплаб моддалар сақлайди.

Куркума — теримиз ҳимоячиси, ҳар хил тошмалар тошишини бартараф қилади ва тери рангини яхшилайди.

Кўк чой — ўзида таурин моддасини сақлайди. Бу модда тери тонусини ошириб, соғлом кўриниш беради.

Овсянка (сули)— қонни тозалайди, ичаклар ишини стимуллайди, юракни бақувват қилади. Соч ва тирноқлар структурасини тиклайди.

Кефир (қатиқ) — таркибидаги лактобактериялар ичакларда витаминлар сўрилишини яхшилайди ҳамда организмда қариликни секинлаштирувчи Q–ферменти ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Бир кунда бир стакан кефир ичиш кифоя қилади.

@soglomtaom


Сахарлик ва ифторликда ичиш тавсия қилинмайдиган 3 та ичимлик:

1. Қаҳва - саҳарлик вақтида ичиш тавсия қилинмайди! Чунки у сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Организмдан сувни чиқариб, чанқаш ҳиссини чақириши мумкин

2. Аччиқ чой - чой ҳам организмдан сувни ҳайдаш хусусиятига эга. Шу сабабли сахарликда аччиқ чой истеъмолидан қочиш керак!

3. Газли ичимликлар - ифторда асло ича кўрманг! Кун давомида чанқаган организм ва буйраклар учун ифторликдаги газли ичимлик зўриқиш олиб келади. Агар мунтазам ифторда газли ичимлик ичилса, шифохонага тушиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас!

Унда нима ичамиз деб ўйлаяпсизми?? Оддий сув, лимонли сув, табиий қоқилардан тайерланган компот - энг яхши ичимлик ҳисобланади!

@soglomtaom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️Сахарликда қанча қаҳва ичиш мумкин деб ўйлайсиз?

@soglomtaom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ro’za tutganda chanqab qolmaslik uchun suvni qanday ichish kerak❓

✅Roza tutganda uzoq vaqt suv ichmaslik va ovqatlanmaslik hisobiga organizmda suvsizlanish holatlari kuzatiladi. Shu sabab kun davomida chanqashdan kopchilik aziyat chekadi. Organizm suv balansini toldirish uchun oddiy (mineral, kuler suvlari yoki qaynatib sovutilgan) suvlar koproq tog’ri keladi. Chanqamaslik uchun qancha suv ichish kerak?

Saharlik vaqtida:

• Ertalab saharlikga uygongach darhol 400 ml iliq suv(Tomoq uchun yoqimli darajada)

• Ovqatlanishdan 10 minut oldin 200 ml suv

• Ovqatdan 10 minut keyin yana 200 ml suv

• Ovqatlanib tishlarni tozalab ogiz yopishdan oldin yana 200 ml

Iftorlik vaqtida:

• Ogiz ochgandan so’ng 300 ml iliq suv

• Ovqatdan 10 minutdan keyin 200-300 ml

Va yotguncha yana 2 marta 200 mldan ichish tavsiya etiladi ramazon paytda.
( Bu organizm talabiga qarab biroz ozgarishi mumkin)

@soglomtaom


🔅 Ифторлик

✔️Бу пайтда ошқозонимиз ва бутун сезги органларимиз ҳазм қилиш ва таъм сезишга шай туради, шу сабабдан бу пайтда инсонни таъм сезиш органлари яхши ишлайди.

✔️Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан кейин овқатланишимиз мумкин. Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади.

✔️Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиниши керак. Овқатланиб бўлиб, тахминан 1 соатдан сўнг яхна ичимликлар, ширинликлар ва бошқа ширин мевалардан истеъмол қилишимиз мумкин.

✔️Кечаси ётишдан бир соат олдин, қатиқ, ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб олиб, сўнгра ухлашимиз мумкин.

🔅Зарарли одатлар

Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатлани бўкиб олиш ўта нотўғрилигини унутманг. Бу ёмон одат, ошқозонда муаммолар келтириши билан биргаликда аксинча кун давомида оч ва чанқаб юришингизга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда енгил таом,бўтқалар ва мевалардан истемол қилса,шунинг ўзи кун давомида енгил юришларига етарли, деб ўйлаймиз!

@soglomtaom


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Aziz ayollar, sizni 8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan tabriklaymiz! Ushbu ajoyib kunda farovonlik, baxt va oilaviy xotirjamlik yor bo'lsin! Sizning mehringiz, e'tiboringiz va muhabbatingiz tufayli ham hayotimiz go'zal!
Ayyom muborak!

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌Милые дамы, поздравляем вас с праздником 8 Марта!
В этот прекрасный день мы хотим пожелать вам благополучия, счастья и семейного уюта! Благодаря вашей доброте, заботе и любви наша жизнь становится прекрасной!
С праздником!


@soglomtaom


​✔️Муқаддас Рамазон ойида овқатланиш

🔅Таомномангиз  одатдагидан кўп ҳам фарқ қилмаслиги ва иложи борича оддий бўлиши керак.
Рамазон – озиш фурсати эмас. Бу – сокинлик, хотиржамлик ойи. Агар утган йили соглигингиз билан муаммолар булган булса, албатта, шифокорга бориб, олдиндан овкатланиш тарзини кандай ташкил килиш борасида маслахатлашинг.

🔅Саҳарлик вақтида овқатланиш
Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб илиқ сувга имкон бўлса бир қошиқ асал аралаштириб ичиб олиб, кейин саҳарликка тайёргарлик кўрилса, 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутуламиз.
Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирда ҳам имкон қадар уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.

🔅Эсда  тутинг! Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизнинг тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин:
• ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
• меъёридан ортиқ аччиқ чой;
• дудланган гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска ва ҳоказо);
• шўр маҳсулотлар ва тузламалар;
• кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
• шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш;
• барча нотабиий кимёвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
• лавр (дафна) япроғи, наъматак меваси каби сийдик ҳайдовчи дамламалар.

 
Саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулотни келтириб ўтамиз.

1. Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.

2. Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, ширчой ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.

3. Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.

4. Банан, олма, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим мавсумга қараб.

@soglomtaom



20 last posts shown.