Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” шоу-руми ва савдо омбори очилди🇺🇿🇰🇿 Жорий йилнинг 22-25 март кунлари Қозоғистоннинг Оқтау шаҳридаги “Oil City” кўргазма мажмуасида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси
бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида миллий маҳсулотларни доимий намойиш этиш ва Қозоғистон бозорига экспорт қилиш мақсадида
шоу-рум, миллий кўргазмалар ўтказиш учун майдон ҳамда савдо омбори ташкил этилди.Мазкур шоу-рум ва савдо омбори Оқтау шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, 1800 кв.м майдони Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ижарага олинган.
✔️Шоу-румнинг асосий мақсади мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.
Шоу-румнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик, чарм, электротехника ва қурилиш маҳсулотлари.Йил давомида мазкур шоу-румда республика бўйича корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларни жойлаштириш ва сотиш имконияти мавжуд.
Ўз маҳсулотингизни жойлаштириш ва савдо уйи имкониятларидан фойдаланиш учун биз билан боғланинг:
📞 +998781506006🕊
Telegram 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
Youtube