Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Ukrainian
Category: Telegram


➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Ukrainian
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тижорат мақсади кўзланган товарларни божхона назоратидан яшириб олиш ўтиш учун қоидабузарлар турли найранг ва усулларни қўллашади. Аммо, бу усулларнинг айримлари инсонийликдан чекинаётгани ғоятда ачинарли.

Бу галги тезкор хабаримизнинг “қаҳрамон”и сифати кафолатланмаган дори воситаларини божхонадан олиб ўтишда бир неча бор 9 ойлик гўдагидан фойдаланишга уринди.


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.

Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.

Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”.


Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг эзгу мақсад билан илгари сурадиган ҳар қандай ғоя ва ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида улар ҳам жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлиб, ислоҳотларимизни янада илгари суришда таянч ва суянч бўлишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди. АҚШ, Хитой каби йирик давлатлар билан келишувларга эришилди.

Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётган бўлса-да, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, адолатли рақобат муҳитида ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда давом этиши таъкидланди.

Бу йил қўшни мамлакатлар билан чегарадан ўтиш билан боғлиқ бир қатор масалаларга ечим топилди.

Хусусан, 13 йил ёпиқ бўлган Андижоннинг “Хонобод”, “Мингтепа” ва “Қорасув” ҳамда 8 йил ишламаган “Учқўрғон” чегара постлари тикланди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлар йўли 100 километрга қисқарди.

Умуман, ўтган 11 ойда чегара орқали ҳаракатланган транспорт сони 400 мингга ошиб, 3 миллионга етди.

Келгуси йилда “Ғишткўприк”, “Навоий”, “Довут-ота”, “Шовот” ва “Гулбаҳор” чегара постларида қўшимча коридорлар қурилиб, ўтказиш қуввати 5 карра оширилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: STV:НОВОСТИ - Будь в курсе!
Международный аэропорт Самарканда ежедневно обслуживает более 20 рейсов. С начала года через него прошло свыше 907 тысяч пассажиров.

Сотрудники пограничного таможенного поста «Аэропорт Самарканд» уже предотвратили более 400 таможенных нарушений. В результате были обнаружены и изъяты 100 психотропных таблеток, а также более 9,6 килограмма ювелирных изделий на сумму, эквивалентную 6,6 миллиардам сумов.

🌐Website 🔵Facebook 📷Instagram 🚀Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жорий йилнинг июль ойида Миллий кинология марказида "гиёҳванд моддаларни қидириш" йўналишида тайёрланган 3 бош лабрадор зотига мансуб хизмат итлари Корея Республикасига экспорт қилингани тўғрисида хабар берилган эди.

Ҳозирда "Агата", "Киара" ва "Соя" лақабли хизмат итлари Инчхон халқаро аэропорти божхонасида хизмат қилмоқда.

Миллий кинология марказидан Корея Республикасига жами 6 бош хизмат итлари экспорт қилинган бўлиб, 2025 йил давомида ҳам ушбу йўналишда ўзаро келишувларга эришиш режалаштирилган.


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-448-сон, 18.12.2024 й.)


🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси Ҳукуматлари ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🗓 Битим 2024 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

✔️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларининг амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Самарқанд халқаро аэропортида кунига 20 дан зиёд авиарейслар амалга оширилади.

Йил бошидан буён мазкур аэропорт орқали 907 минг нафардан зиёд йўловчилар ҳаракатланган.

“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ҳозирга қадар 400 дан зиёд божхона қонунбузилишларига чек қўйишган.

Натижада, 100 дона психотроп таблеткалар, 9,6 кг.дан зиёд заргарлик буюмлари, 6,6 млрд сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинган.


🎙#SAMARQAND
#RADIOSI📡🌏

📻 FM 1️⃣0️⃣5️⃣🪐2️⃣🏔


✅Бизга уланиш👇👇
👉https://t.me/SAMARQANDRADIOSI


Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган "Камалак текстиль” корхонасига яқиндан амалий кўмак бериш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Муҳаммадиев мазкур корхонага ташриф буюрди.

Ҳозирда корхонада Германия ва Бельгиянинг энг сўнгги русумдаги замонавий технологиялари асосида сифатли гиламлар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада жорий йилда 5,4 млн. АҚШ долларлик гилам маҳсулотлари Марказий Осиё ва Европа давлатларига экспорт қилинган.

Шунингдек, корхона томонидан қиймати 250,2 млн. сўмлик гилам маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилган.

Айни пайтда 630 нафар ишчи-ходим икки сменада меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти шу ҳудуд атрофида жойлашган маҳаллаларда яшовчи йигит-қизлар экани қувонарли ҳол, албатта.

Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган. Ишга келиб-кетиш учун автобус ажратилган, махсус ишчи кийим ва тушлик билан таъминланган.

Учрашувда тадбиркорга божхона қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.


Forward from: STV:НОВОСТИ - Будь в курсе!
В этом году таможенное управление Самаркандской области предотвратило семь случаев незаконной реализации 181 237 единиц пиротехники.

Хотим напомнить, что в соответствии с действующим законодательством, за незаконное производство, изготовление, хранение, перевозку, продажу пиротехнических изделий, а также их незаконный вывоз из Узбекистана на виновных лиц налагается штраф в размере от 15 до 30 кратных БРВ (от 5 млн 625 тыс. до 11 млн 250 тыс. сумов). Кроме того, данные предметы подлежат конфискации.

Будьте в курсе важных новостей вместе с нами @samarkandstv


Жорий йил давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 7 та ҳолатда 181 237 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


#Ochiq_muloqot

🎙Айни пайтда Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари иштирокидаги "Очиқ мулоқот" кўрсатуви жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Божхоначиларга саволларингиз бўлса беришингиз мумкин.


Forward from: SamTVR | MTRK
#live
#hozir
#jonli_efir
#ochiq_muloqot

viloyat Bojxona boshqarmasi, hamda viloyat Moliya bosh boshqarmasi mas’ullari ishtirokida

Batafsil: https://fb.watch/wv_uwzlFMd/


https://t.me/SamTvr


Forward from: SamTVR | MTRK
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
KUN XABARLARI | "YASHIL MAKON" UMUMMILLIY LOYIHASI AMALDA


16.12.2024-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin


📌 2024 йил январь-ноябрь ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролар томонидан жами 149 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан:

➡️ жисмоний шахслар томонидан 92 та ёзма ва электрон мурожаатлар;

➡️ юридик шахслар томонидан 36 та ёзма ва электрон мурожаатлар;

➡️ оғзаки мурожаатлар (фуқаролар қабули) 21 тани ташкил этди.
__________________

📌 2024-yil yanvar-noyabr oyi davomida Samarqand viloyati bojxona boshqarmasiga jismoniy va yuridik shaxslar hamda fuqarolar tomonidan jami 149 ta murojaatlar kelib tushgan. Shundan:

➡️ jismoniy shaxslar tomonidan 92 ta yozma va elektron murojaatlar;

➡️ yuridik shaxslar tomonidan 36 ta yozma va elektron murojaatlar;

➡️ ogʻzaki murojaatlar (fuqarolar qabuli) 21 tani tashkil etdi.


Forward from: Kutilgan Fursat
“O‘zbekiston-2030” strategiyasi bojxona tizimini korrupsiyadan xoli sohaga aylantiradi

Shukurullo MO'MINOV
Bojxona qo'mitasi Strategik rejalashtirish va bojxona tartib-taomillarini soddalashtirish boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari "O'zbekiston-2030" strategiyasining 89-maqsadi haqida

Batafsil youtube kanalimizda tomosha qilishingiz mumkin!

Bizni YouTube | Instagram | Facebook | manzillarda ham topishingiz mumkin!


Bojxonachilarga savolingiz bormi?

Bugun soat 20:00 da “Samarqand” telekanalining “OCНIQ MULOQOT” ko‘rsatuvi to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirga uzatiladi.

Unda viloyat Bojxona boshqarmasi rahbariyati hamda bir guruh xodimlari ishtirok etishadi.

Soat 20:00 dan boshlab Siz o‘zingizni qiynayotgan muammolar, taklif va mulohazalarni (66) 233-96-01, 233-96-03, 233-96-07, 233-96-09, 233-96-10 telefon raqamlariga qo‘ng‘iroq qilish orqali bildirishingiz va telegramdagi @ochiq_muloqot manziliga yuborishingiz mumkin.

Sizning murojaatingiz biz uchun muhim!

Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi axborot xizmati


#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✔️ Шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМининг 25 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 375 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади


“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

🗓 2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

🔹белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

🔹маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

✔️ 2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Самарқанд халқаро аэропортида божхона ходимлари учун ўқув семинар ташкил этилди

“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 801-сон «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат етиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорнинг янги таҳрири ҳамда Радиочастоталар бўйича Республика Кенгашининг 2024 йил 13 июндаги 787-сон «Кичик радиусда ишлайдиган қурилмалар учун радиочастоталар полосасини ижратиш тўғрисида»ги қарори юзасидан «Ўзкомназорат» инспекциясининг Самарқанд вилояти ҳудудий шуъбаси ва вилоят Элекртомагнит мослашув хизмати мутахассислари томонидан ўқув семинар ташкил этилди.

Дастлаб, мавзу юзасидан божхона ходимларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Масалан, вилоят ҳудудига божхона постлари орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар олиб кирилиш ҳолати аниқланганда ходимлар вилоят Элекртомагнит мослашув хизматига мурожаат этишлари лозимлиги ҳамда ушбу қурилмалардан фойдаланиш мумкин ёки тақиқланганлиги юзасидан хулосалар берилиши тушунтирилди.

Шунингдек, қонунчиликда белгилаб ўтилган вазифалар эслатиб ўтилиб, келажада ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.

20 last posts shown.