Бир вақтлар жуда мартабали бир дўстим бўларди, ўзи софдил эди-ю сал обрўталаб эди. У йигирма етти йил амал курсисини ҳеч кимга бермади; уста одам эди. У нима қиларди, денг? Юқоридан шунча хом-ашё бор, деб буйруқ келарди. Буйруқни инкор этиб ёки муҳокама қилиб бўлмасди, — биз ана шундай руҳда тарбиялаганмиз, — уни бажариш керак! Бажариш учун бутун корхона ишчилари ўн тўрт-ўн олти соатдан ишлашлари керак. Бу эса — биласизки, расман мумкин эмас. Тўғрироғи, мумкину яъни турли-туман ташаббуслар ташкил қилиб бажарса бўлади, бироқ ўн ики ой бундай қилиб бўлмайди. Одам машина эмас. Бу минглаб одамларни майиб қилиши мумкин. Йўқ десанг, курсини топширавер; бошқаси албатта шундай қилади. Битта сен ҳалол бўлганинг билан ҳаёт гўзал бўлиб қолмайди. Шунда менинг дўстим энг мақбул йўлни талаган. Таъкидлайман, ўзи жуда софдил, оқибатли одам эди. У ҳамма ишни бажарилди деб, қоғозга қўл қуйиб бераверган. Бошқа корхоналарни ҳам бу ишга тортган, улар «биздан бугина, сиздан угина» деб ёзиб бераверган. Азбаройи одамларнинг тақдирини ўйлаб шундай қилган. Дўстим шу йўл билан ўзича буйруқлар мустабидлигига қарши курашган. Йигирма етти йил одамларни қоғозлар билан ҳимоя қилган. Охир оқибатда унинг ажали етиб ўлди. Кейин унинг гўрига тош отиш бошланди; у ҳимоя қилган минг-минглаб одамлар унга биринчи бўлиб тош отдилар — ўрнига бошқани сайлашди, бу бошлиқ буйруқни қандай бўлса шундай бажариш учун қўлидаги ҳамма нарсадан фойдаланди — ҳатто кучдан ҳам.
Даромад камайган, садақа сўраш кўпайган, бора-бора одамлар олдинги бошлиқни афсус билан эслашган, унинг тўғри йўл танлаганини англашган. Хўш, айтинг-чи, бу ерда нима яхшилигу нима ёмонлик. Буни қандай фарқласа бўлади. Бири одамларни ўйлаб, қонунни суиистеъмол қилди, иккинчиси қонунни ўйлаб, одамларни хароб қилди. Мен бу ерда қайси бири ёмонлик, қайси бири яхшилик, ҳеч фарқлай олмайман. Умрим давомида ҳам буни фарқлай олмадим.
https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy
Sizga Manfaatli