Posts filter




Мусулмонлар диёрида бирор камбағал кўрсангиз, аниқ билингки, у жойда бир бой унинг хаққини емоқдадир.

(с) Шайх Шаровий

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Одамлардан фаришталикни талаб қилма, чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди, фаришталар эмас! ёмон инсонлар йўқ, ёмон одатлар бор холос, кичик бир ёқимсиз одати учун яқинларингдан воз кечма, кечир, унут…

@SizgaManfaatli


— Энг яхши совға нимадир? — деб сўрашди донишманддан.
— Меҳр-муҳаббатдир, — деб жавоб берди донишманд.
— У қандай кўрсатилади?
— Эътибор ва эҳтиром билан.

(с) Далай Лама

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


📖 MUALLIM SONIY VA MUKAMMAL TAJVID ARAB HARFLARI 0 DAN QURʼONGACHA HATM OʻRGATILINADI!!!

💳 3-guruhga qabul ochildi:
Oylik toʻlov - 130 ming so'm

🧕 Hurmatli opa singillar, oʻquvchilardan talab qilinadi:
- Dars qoldirmasliklari
- Oʻz vaqtida darslarni topshirishi
- Xatolari ustida koʻproq ishlashi.

Hatm darslar oylik toʻlov 230 ming so'm.
✓ Muallimi soniy va tajvid darslarimizda har bir Tolibamiz bilan harflarning Maxraji ustida alohida ishlanadi.

✓ Guruhga faqat ayollar va qizlar qabul qilinadi .

✓ Darsga jiddiy va mas'uliyat bilan yondashaman va oʻquvchilardan ham shuni talab qilib olaman.
Oʻqimoqchi boʻlsangiz shartlari yoqqan boʻlsagina kursga yozilishingiz mumkin.

Murojaat uchun: @Ummul_oyisha

Manzil: https://t.me/+kF4cl08xCRtiY2Ey

#реклама


Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди.

У  жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.
Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма
қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам
мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган
жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.
Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, базан сезилмасада ҳар бир инсоннинг бу ҳаётда ўз ўрни бор, улар ҳам шу жамиятнинг муҳим бир бўлаги ҳисобланади.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


💬 "Donishmandlik – bu so‘zlarni o‘z vaqtida topish san’ati." Agar siz ham har kuni hikmatli va chuqur iqtiboslar bilan tanishishni istasangiz, bizning kanalda doimo siz uchun yangi fikrlar bor!

📖 Bu yerda ilhom, sabr va motivatsiya topasiz:

👉 @hikmatlarsohasi

⚡️ Har bir iqtibos hayotingizni boyitadi!

#реклама


Эр ва аёлга маслаҳат

Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг! 
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканлигингиз учун, талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...

Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг... 
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганлигингиз учун Аллоҳ Жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...

Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлларингизда...
Шу озгина ҳаётни дўзаҳга айлантирмай, чиройли яшанг... 

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

5k 0 108 134

Қуш тирик пайтида чумолини ейди, қуш ўлса, чумолилар уни ейди, демак, ҳолат бир лаҳзада ўзгариб қолиши мумкин, шундай экан, ҳеч кимни паст санама, эҳтимол, бугун кучлидирсан, лекин унутма, вақт сендан кучли.

@SizgaManfaatli


ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...

   Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
   Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
   Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
  Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!

   Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
   Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!

Абдулқодир Полвонов

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Сингапурда мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига хат ёзади:

Ҳурматли ота-оналар имтиҳонлар яқин қолди, мен биламанки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини бу имтиҳонлардан мувоффақиятли ўтиб олишини хоҳлайди. Унутмангки, ўқувчилар орасида:
— математика керак эмас рассом;
— тарих фанлари зарур эмас тадбиркор;
— кимё зарур бўлмаган қўшиқчи;
— физикадан кўра физик қувват зарур бўлган спортчи қобилиятли ўқувчилар бор.

Агар болаларингиз имтиҳондан яхши ўтса, нур устига, аммо ижобий баҳо олмасалар уларнинг қобилиятларини сўндирманг!
Уларга қобилиятларини янада ривожлантириш йўлида ёрдам беринг. Чунки ҳар бир ўқувчи келажакда ўз иқтидори билан юксалиши муҳимроқдир. Баҳонинг паст экани билан уларни маломат қилманг!

Моҳир рассом бола математикадан йиқилиши мумкин. Яхши математик тарихдан йиқилиши мумкин. Буни тўғри тушунинг, уларнинг иқтидорлилиги муҳим. Сиз уларга меҳр беринг далда бўлинг...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Мен балки ҳеч ким бўлмаслигим керак эди.

Ҳаёт менга ёруғ дунёни кўришим билан жароҳат етказди – туғилганимда юзимнинг ярми фалаж бўлиб қолди.

Ўқитувчилар мени ақлан заиф деб билишарди, онам эса болалигимдаёқ воз кечган.

Кўча табиатли, безори бўлиб етишдим.

7 йил давомида агентлар ва продюсерлар бир овоздан менга аввал актёрликдан, кейин эса сценарий ёзишдан воз кечишимни айтишди. Продюсерлар бир қатор ўқимай туриб сценарийларимни рад этишди.

Ишхонада кўзёшларимни ичимга ютардим: ҳайвонот боғида арслонлар қафасини тозалаб, гўшт майдалардим. Узоқ ва оғир ўтган 7 йилда мен кўз ёшлар, тер тўкиш ва ўзимга бўлган ишонч билан яшадим.

Бир куни боксчилар жангини кўриб қайтдим ва 92 соат уйдан чиқмай "Рокки" ни ёздим. 4 ҳафта ичида кино олинди.

"Рокки" 10 марта "Оскар" мукофотига номзод бўлди, 3 марта унга лойиқ кўрилди ("Энг яхши фильм" номинациясида ҳам). Ушбу фильмда бош рольни ижро этиб, "Олтин глобус"," Сатурн", "Цезар" ва "Танқидчилар танлови фильмлари" мукофотлари билан тақдирландим. Фильм 220 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.

Сиз ҳам умидсизлик даврини бошдан кечирмагунингизча ҳеч нарсага эриша олмайсиз.

Ўзингизга ишонинг ва онангизни севинг.

(c) Силвестр Сталлоне

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Бир кишининг яккаю ягона ўғли бор экан. У балоғат ёшига етибди. Бир кун отасидан қандай касб танлаш ҳақида маслаҳат сўрабди:
- Бирор касбни танлашинг ўзингга боғлиқ, - дебди ота.
- Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак,-дебди ўғил.
- Майли, кўшнимизнинг қўчқорини ўғирлаб кўр-чи, - дебди ота.

Ўғил қўшнисининг қўчқорини ўғирлаб келибди. Отаси ўзини хурсанд кўрсатиб:
- Яша, ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз маза қилиб уйдан чиқмай шу қўйни еймиз.

Ота-ўғил бир ҳафта маза қилишибди. Кўйни батамом еб бўлишгач, ўзларини тарозига тортишибди. Ота ўн кило семирибди, ўғил эса ўн килога озибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига боқибди. Ота кулиб:
- Эй нодон, сен ўғирлаган қўйнинг пулини ўша куни кўшнига бериб кўйганман. Шунинг учун, хотиржам семирдим. Сен бўлса бир ҳафта азоб ичида яшадинг! Шу сабаб оздинг. Ўзингга ҳалол касб танла, шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг ҳам обод бўлади, - дебди.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Хасад ва манманлик инсонни ўлимга олиб келиши мумкин.

Бир замонлар эл орасида хурмат топган Лукмони хаким деган
табиб утган экан.
Бир кун кучаларда айланиб юрганида очликдан озиб кетган юпун кийинган бир болани куриб колибди. Рахми келиб уйига олиб келиб овкатлантирди, етимлигини билгач колиб бирга яшаши мумкинлигини айтибди.

Бола Лукмони хаким билан уйида яшаб аста секин шогирд булиб йиллар утиб у хам анча табиблик сирларидан хабардор булибди.
Бир кун шу юртнинг подшохи огир касалликга дучор булиб табибни чакиртирибди...

Аммо Лукмони хаким узок бир сафарга чикканлиги учун шохнинг
олдига шогирди борибди. Берган дорилари ердам бериб, шох оёкка турибди. Шох миннатдорчилик сифатида унга саройда колишга рухсат берибди.

Лукмони хаким сафардан кайтгач, шогирди билан учрашибди, унга богланиб колганлигини айтиб, уйга кайтишни сурабди.

Шогирди эса Лукмони хакимга саройда колишини маслахат берибди.

Лукмони хаким эса агар у саройда колса оддий халк кела олмаслигини айтибди. Шунда шогирди шундай гузал хаётдан эски хаётига кайтиб, каланги-касангилани даволаб юришни истамаслигини айтибди.

Лукмони хаким унга узи хам ушалардан эканлигини эслатгач, бир канча тилла бериб, бу пуллар унинг шогирдига сарф килган харажатини 10 баробар коплашини айтибди.

Бу гаплар Лукмони хакимга огир ботиб хафа булганича уйга кайтибди...

Шу тарика шогирд саройда, устоз оддий халк орасида яшай бошлашибди.

Орадан йиллар утибди...

Бир кун шох зиёфатларининг бирида амалдорлардан бири Лукмони хаким хакида гап очиб колди. Халк орасида машхурлигини, хамма уни "дунёдаги энг зур табиб" деб хисоблашлигини айтгач, шогирднинг ичини мушук тирнагандек булди.
Амалдорлар Лукмони хаким хакида гаплашган хар бир сузи, унинг манманлигига зарба бериб, ундаги устозига булган хавас хасадга айланиб борарди.

Амалдорларга карата Лукмони хаким анча кексайганини энди у устозидан хам кучлирок эканини айтди.

Шунда шох нима билан исбот кила олишини суради.
Шунда у устоз ва шогирд бир бирига захар таёрлашини, ким тирик колса уша энг кучли табиб хисобланишини айтди
Шохга бу маъкул келди ва Лукмони хакимни саройга келтириб, шогирди билан мусобакалашини айтди.

Лукмони хаким бундан бош тортганда, ундай холатда шох амрига буйсунмаганлиги учун катл этилишлигини айтдилар.
Шунда у захар таёрлаш учун 40 кун мухлат суради.

Бозорга бориб бир ховвонча ва бир хизматкор сотиб олди ва унга 40 кун давомида ховвончани таккиллатиб туришлигини буюрди.

Шогирд хар кун пинхона устоз уйини атрофини айланиб, кузатиб кетарди. Ховвончани овозини эшитиб, устози жуда кучли захар таёрлаётганини тушунди ва уни куркув босди.

Кечаю кундуз уз захари устида ишлади ва нихоят 40чи кун устоз ва шогирд саройга келишди.

Биринчи булиб шогирд таёрлаган захарини устози Лукмони хакимга берди. Устоз захарни ичиб, кетидан олдиндан таёрлаб куйган маъжунини ичди ва эртага келишини айтиб чикиб кетти...

Эртаси кун шогирд устозини сог-саломат куриб куркувга тушди.
Устози берган идишни курка-писа олиб калтирраганча ичдию, шу
захот тил тортмай улди.

Буни курган шох Лукмони хакимни шундай ёш истеъдодли йигитни улдирганлини маломат килди. Шунда у хеч кандай захар таёрламаганлигини хизматкор курук ховвончани такиллатганлигини идишда захар эмас оддий сув эканлигини айтиб, узи ва бошкаларга ичириб, исботлади.

Шох хайрон колиб шогирд нима учун улганини суради.
Шунда устоз уни манманлик, хасад, ва куркув улдирганлигини айтди.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


​​Бор эканда йўқ экан, қадим-қадим замонларда меҳнаткаш чумоли бўлган экан. Чумоли эрта-ю кеч тинимсиз бир ўзи меҳнат қиларкан. Бир куни учиб кетаётган пашша меҳнаткаш чумолини кўриб қолибди. Пашша заҳматкаш, меҳнатсевар ва бахтли чумолини кузатиб, “Чумоли бир ўзи меҳнат қилиб қийналади” -деб унга ёрдам беришга қарор қабул қилибди. У аввалига корхона очибди. Корхона раҳбари лавозимига ўзини тайинлаб, чумолини эса оддий ишчи лавозимига ишга олибди. Корхона ишлари бир маромда давом этарди лекин меҳнаткаш чумоли ишини ҳеч ким назорат қилмас экан. Бу муаммони ҳал этиш учун янги бўлим яъни, "ишларни назорат қилиш бўлими" ташкил қилинибди.

Бу лавозимга суҳбатдан муваффақиятли ўтган чаён ишга олинибди. Чаён ишчан чумолини ҳар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлабди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак, балки назорат бўлимига ҳисоботларни ҳам ўз вақтида тақдим қилиши зарур бўлиб қолибди. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлабди. Энди у чаёндан чумолидан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида йўл харитаси ҳам олиб тақдим қилишини талаб қила бошлабди. Чумолига хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилишибди. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишибди. Йил якунида корхона йиллик режаларини муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотлари пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олинибди. Чумолини эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишибди. Иш унумдорлиги кўпаймасада, лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш (бюрократия) кун сайин ортиб бораверибди.

Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида, “чумоли ишини мувофиқлаштириш” департаменти ташкил этилибди. Бўлим бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлим алоҳида хоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланибди. Бундан ташқари, ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинибди. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолининг барча ишлари автоматлаштирилган янги тизим орқали марказлаштирилибди. Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллабди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини, қолаверса, чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқибди.

Қора қўнғиз корхонада ходимлар сони кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини тақдим этибди. Пашша раислик қилган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилибди. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг, чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишибди. Чумолини ишдан бўшатилишига қуйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишибди:

1. Чумоли доим иши кўплигидан нолийди;
2. Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигини айтади;
3. Пул мукофотлари олмаганлиги учун эътирозлари кўп;
4. Доим қўшимча ишчи кучи - чумоли олиш хақидаги таклифлар беради;
5. Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келади ва хоказоларни инобатга олиб, бир овоздан чумолини ишдан бўшатишибди.

Ишдан бўшаган чумоли аввалгидек бир ўзи - ўзи учун ишлаётганидан бағоят хурсанд ва бахтиёр бўлибди. Корхона эса ишлайдиган ходим қолмагач ёпилишга мажбур бўлибди. Шунақа гаплар...

(c) Халқ оғзаки ижоди

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


инсон ёлғиз туғилади, ёлғиз ўлади, ёлғиз қарийди, ёлғиз касал бўлади, ёлғиз ғам-алам чекади, ташвишларни ёлғиз кўтаради, Аллоҳга ёлғиз ўзи йўлиқади, бир-биримизга йўлни енгиллатишдан бошқасига ярамаймиз…

@sizgamanfaatli


ҚАЧОН ШУКР ҚИЛАСАН?

– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у завқ шавқ билан оила қурмаган пайтдаги ҳолатини гапириб берди.

– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётини ҳасад қилиб гапирди.

– Бадавлат одам билан гаплашиб қолдим, у завқ шавқ билан оддий ва соддадил одамлар ҳақида гапирди.

– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.

– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.

– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.

Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга уларни барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди, деб айтди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Эркак киши ишсиз қолмасин экан. Бир вақтлар қўлим қўлимга тегмай савдоларим тез юрарди, бошимни қашишга вақтим бўлмасди. Бир куни чарчаганимдан "Эй Худойим, мен ҳам одамларга ўхшаб уйда ётиб дам олсамку" деб юбордим. Орадан ҳеч қанча ўтмай ишларим ўз-ўзидан тақа-тақ тўхтаб қолди.

Шу бўйи уйда ётганимча бир йил ишсизликдан кўчага чиқолмадим. Ўлгудек зерикардим, уйда ётавериб ёрилгудек бўлардим. Шунинг учун ниятни яхши қилиш керак экан. Аллоҳ таоло ҳалолдан ризқингизни беряптими, Ўзидан куч-қувват сўраб, ҳечам чарчадим деманг. Газни босинг))

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


ГАП ЙЎҒИДА ГАП

Сув булоқда – текин,
Дўконда – 3 минг сўм,
Стадионда – 5 минг сўм,
Самолётда – 10 минг сўм,
Саҳрода эса – бебаҳо!

Сизнинг ҳам баҳоингиз қаерда турганингизга боғлиқ!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл — опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак — ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги — абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

20 last posts shown.