Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби
2024 йилда Республикадаги 208 туман ва шаҳарларда "Инсон" марказлари ва маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу тадбирлар доирасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш тизими яратилди.
Ёлғиз ёки якка ёлғиз шахсларни қўллаб-қувватлаш учун реестр шакллантирилиб, унга 2 429 нафар шахс киритилди. Уларга пуллик ижтимоий хизматлар ташкил этилди. Шунингдек, 10 169 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий экспертиза орқали ногиронлик гуруҳлари аниқланди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиб, улар учун 30 турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари тақдим этилади.
Электрон савдо майдончалари орқали 85 мингдан ортиқ шахсларга ваучерлар тарқатилиб, уларнинг аксарияти буюртма қилинган воситаларни олиш имконига эга бўлди.
2021 йилдан буён ҳозирги кунга қадар Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган 2 490 нафар бола давлат томонидан уй-жой билан таъминланди.
Ижтимоий нафақаларни тақсимлаш тизими рақамлаштирилиб, 1,7 миллиондан ортиқ оилаларга онлайн режимда нафақа тайинлаш имконияти яратилди. Кам таъминланган оилалар учун автоматик ҳисоблаш тизими йўлга қўйилди, бу нафақа ажратиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирди.
🎬 Батафсил видеода…
https://t.me/sirdaryoyangiliklari