Барчамиз яхши эслаймиз, бундан
7-8 йил аввал оддий оиланинг фарзанди олийгоҳга ўқишга кириши дунёнинг 8-мўжизасидек гап эди. Пулинг ёки таниш-билишинг бўлмаса, талаба бўлишни фақат орзу қилишинг мумкин эди.
Билимингнинг аҳамияти йўқ эди. Билим бўлса ҳам, ўзимизда имтиҳондан ўта олмай, хорижий университетларга ўқишга кириб, уларни ичида
алданиб, орзусидан воз кечиб, вақтини ва нақтини йўқотиб ноумид бўлганлар қанча эди?
Аммо, шукрки, Президентимиз бу соҳани ҳам ўз назоратига олди. Натижада,
соҳа рақамлашди, кириш имтиҳонлари онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш имкониятини берадиган тизим жорий қилинди.
Олий таълимда
35 турдаги ҳужжатлар инсон омилисиз олиниши йўлга қўйилиб, мурожаатлар 2,2 баравар камайди. Аввалгидек, абитуриент Тошкентга ёки вилоят марказига келиб,
кимнингдир қош-қовоғига қараб, вақти ва пулини сарфлаб ўқишга ҳужжат топшириши шарт эмас. Ўзи қўл телефони орқали соддалашган тартибда ҳужжат топширмоқда.
Қисқа қилиб айтганда, олийгоҳларга киришда коррупция йўқолди, адолат қарор топди.👉
https://t.me/sirdaryoyangiliklari