22 декабрь — сайёрамизда энг қисқа кун ва энг узун тун ҳисобланади. Она заминимизнинг бош энергетиги — қуёш эса шу куни бизга энг кам ёруғлик ва иссиқлик улашади. Шу боис, энергия истеъмоли энг кўп бўладиган бу кунни “Энергетиклар куни” сифатида нишонлаш анъанага айланган.
Сана муносабати билан “Малика” тантаналар уйида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этди ва нурчиларни касб байрами билан қизғин табриклади.
Соҳанинг бир гуруҳ фидойиларига ташаккурнома ва совғалар топширилди. Тадбир санъат усталари ижросидаги куй-қўшиқлар, ўйин-кулгуларга уланиб, кўтаринки кайфият давом этди.
👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari