Ёзнинг оддий кунлари
(қатра)
Инобат СУЛТОН
Ёш Суғур кенг сайхонлик этагидаги тепаликда жойлашган уясидан чиқиб икки қўлини қовуштирганча тик турди. У бир нуқтага тикилгандек кўринсада атрофдаги ҳамма нарсани кузатаётганди. Янтоқ гулига қўниб жойлаша олмаётган боларига, майдагина рангдор капалакларга, ер бағирлаб ўсиб ётган семизўтни тагига беркиниб турган қўнғизга қизиқсиниб қараётганди.
Тупроғи қотиб кетган адрда ўт- ўлан сийрак эди. Узоқдан Суғур томонга икки бола- қўлида ўроғи билан яқинлашиб келаверди.
Болалар бир- бирига хазил қилиб, бир- бирини турткилаб келаётиб Суғурни кўриб қолишди. Болалардан бирови шеригини этагидан тортиб тўхтатди.
-Иии қара, ановини туришини. Одамга ўхшаб тик туриб олибди.
-Ҳа, бу Суғурку, шундай туради.
-Ушлаб олсак мактаб даги ботаника хонасига топширардик.
- Ҳа, кетдик ушлаймиз.
Болалар яқинлашаверди. Суғур уларни кўрмаётгандек жойидан қимирламади. Майингина шабода ёш Суғурни кулранг калта юнгларини хилпиратиб ўйнади.
Болалар ўзини Суғур устига отди.
Аммо Суғур чаққонлик билан ўзини уяга урди. Болалар уядан чиқариб ташланган тупроқ устига юз тубан тушиб, оғзи бурнига тупроқ тўлди.
Шундай бўлсада Суғурни тутиб олиш фикридан қайтмади. Ўроқ билан Суғур инини астойдил ковлай бошладилар. Ковлаган сари чуқурлиги билинаверди. Болалар терлаб пишиб ишлади.
Бу пайтда Суғур салгина наридаги ўтлар орасидан тўкилиб қолган ерёнғоқ топиб олди ва курсиллатиб еб ўтирди.
У қизиқиш билан болаларга қараб-қараб қўйди.
https://t.me/sirdaryo_tezkor_xabarlar