Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида халқаро миқёсда жуда катта миқдорда пул маблағларини замонавий технологияларидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
2025 йил 24 январь куни ўтказилган тадбирда 1986 йилда Фарғона шаҳрида туғилган гуруҳ раҳбари ўз қўл остида жиноий тўда тузиб, Россия федерацияси фуқароларининг пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириш билан шуғулланганлик ҳолатига чек қўйилди.
Ушбу жиноий тузилма Фарғона шаҳрида 2 та, Тошкент шаҳрида 1 та “Кол марказ”лари ниқоби остида фаолият кўрсатган. жами 32 кишидан иборат жиноий тузилма ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда жиноий даромад топиш мақсадида фойдаланиб келишган.
@Sirdaryo — Тезкор ва ишончли хабарлар✓
👉
https://t.me/++4OrMQaw3En8yN2Rihttps://t.me/+4OrMQaw3En8yN2Ri