#театр_тавсияси
"АЁЛҒУ" (2004 й)
“Аёлғу” бу – аёл зотининг яралиши, дунёга келиши, ҳаёт машаққатлари билан курашиши ва алал-оқибат, бу фоний оламни тарк этиши ҳақидаги лирик-поэтик томоша. Либретто муаллифлари – Валижон Умаров, Холиқ Хурсандов ва Эркин Ҳушвақтовлар мана шу азалий ҳақиқатни асарда ифода этишади, режиссёр эса унинг саҳнавий талқинини яратади. Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган спектаклнинг асосини халқ оғзаки ижоди, фольклор томоша элементлари ташкил этади.
Спектаклнинг илк саҳнасида, парда очилмай туриб олисдан бир садо келади. Инсон зотининг дунёга келаётганига ишора қилинади. Оппоқ либос кийган, бошларига дока рўмол ўраган момолар пайдо бўлади. Улар бамисоли тўлғоқ тутаётган аёлнинг “нажот фаришталари” бўлиб, унинг теграсида айланишади, “Оқ йўл, бер, Тангрим, оқ йўл...” – дея илтижо қилишади. Кўп ўтмай, аёлнинг кўз ёрийди, оламни шодон кулгига тўлдириб, эгизак қизлар дунёга келади.