Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хўш, энди сизга видеодаги ҳолатни тушунтириб бераман. Кофеин ҳақида бошида ёзганимдек, у организмда бирор бир вазифани бажармайди, балки организмдаги заҳира энергияни сарфлашга ёрдам беради. Яъни, роликда кофеин мияга борганида мия битта аденозин бн зерикиб ўтирган, кофеин келиб уни чиқариб борган, ўрнига адреналин ва дофамин гормонини ишга туширган. Адреналин ва дофамин организмга қувват, кучга тўлганлик ҳиссини, кўтаринги кайфият беради, бундан ташқари адреналин баъзи органларни фаоллаштиради. Натижада инсон организмида энергия алмашинуви кучаяди, энергия сарфланади. Танцпол деб айнан шу назарда тутилган. Кофеин организмни актив ҳолга келтириб ўзи ҳазм булиб кетади. Таъсири эса вақтинчалик. Уни кетганини билган адреналин ва дофамин йўк бўлиб қолди видеода, бу эса ўша актив жараён бирдан тугади дегани. Энди мия бошида битта аденозин билан ўтирган бўлса, кофедан кейин тўртта аденозин билан ўтирибди. Яъни олдингидан ҳам кўпрок зериккан, чарчаган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
INSTAGRAM | TELEGRAM