ҒИЙБАТЧИЛАР!
Қуламайди кўксимдаги сабр тоғи,
Тугаб қолмас гапирсангиз юрак доғи,
Хеч кўнглингиз тўлмайдиёв сизни чоғи,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Қуръонда ҳам, ғийбат қилиш гуноҳ дерлар,
Эр йигитга фақат Аллоҳ паноҳ дерлар,
Шоқол билан тенг бўлмайди билинг шерлар,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Бир хас каби остонамда ётаверманг,
Тикон каби товонимга ботаверманг,
Билиб-билмай тухмат тошин отаверманг,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Ёки шайтон ин қурганми дилингизда,
Захар томган бу суяксиз тилингизда,
Қилдан қийиқ ахтарасиз йўлингизда,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Ўзингизда бўлса борин беролмайсиз,
Кимдир берса, куйиб кетиб кўролмайсиз,
Илон каби тўлғонасиз, чидолмайсиз,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Айтинг шерик бўлдимми ё нонингизга,
Ғийбат сингиб кетганми ё қонингизга,
Озор берманг, Аллоҳ берган жонингизга,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Яратганга етиб борса оҳу-додим,
Ризқим бериб, безаб берар бу ҳаётим,
Ер депсиниб пишқиради омад отим,
Бўлар энди, етар энди, ғийбатчилар.
Қуламайди кўксимдаги сабр тоғи,
Тугаб қолмас, гапирсангиз юрак доғи,
Хеч кўнглингиз тўлмайдиёв сизни чоғи,
Омадимни кўролмаган ғийбатчилар.
(Қиёматда кўришамиз бир кун албат. Маҳшар қадар чарчаб қолманг ғийбатчилар.)
📙-Камронбек Исмоилов. 2023.23.05.
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Қуламайди кўксимдаги сабр тоғи,
Тугаб қолмас гапирсангиз юрак доғи,
Хеч кўнглингиз тўлмайдиёв сизни чоғи,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Қуръонда ҳам, ғийбат қилиш гуноҳ дерлар,
Эр йигитга фақат Аллоҳ паноҳ дерлар,
Шоқол билан тенг бўлмайди билинг шерлар,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Бир хас каби остонамда ётаверманг,
Тикон каби товонимга ботаверманг,
Билиб-билмай тухмат тошин отаверманг,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Ёки шайтон ин қурганми дилингизда,
Захар томган бу суяксиз тилингизда,
Қилдан қийиқ ахтарасиз йўлингизда,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Ўзингизда бўлса борин беролмайсиз,
Кимдир берса, куйиб кетиб кўролмайсиз,
Илон каби тўлғонасиз, чидолмайсиз,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Айтинг шерик бўлдимми ё нонингизга,
Ғийбат сингиб кетганми ё қонингизга,
Озор берманг, Аллоҳ берган жонингизга,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.
Яратганга етиб борса оҳу-додим,
Ризқим бериб, безаб берар бу ҳаётим,
Ер депсиниб пишқиради омад отим,
Бўлар энди, етар энди, ғийбатчилар.
Қуламайди кўксимдаги сабр тоғи,
Тугаб қолмас, гапирсангиз юрак доғи,
Хеч кўнглингиз тўлмайдиёв сизни чоғи,
Омадимни кўролмаган ғийбатчилар.
(Қиёматда кўришамиз бир кун албат. Маҳшар қадар чарчаб қолманг ғийбатчилар.)
📙-Камронбек Исмоилов. 2023.23.05.
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss