SHERLAR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Eng sara sherlar faqat sizlar uchun,
Kanalimizga siz ham qo‘shiling!!
Admin @bek8586
REKLAMA bering @sherlar_rek
Birinchi raqamli sherlar kanali
20/12/2015

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Assalomu alaykum!

Azizlar, yangi tanlovda Kamola Sulton ni she'ridan foydalanamiz!

"Tanlovni" shartlari quydagi tartibda bo‘ladi;

Eng yaxshi ijrochi;
1- 300 m
2- 200 m

Buni Kamola Sultonni o‘zi tanlaydi va taqdirlaydi.

Reaksiya+koment (kamida 50%)
1- o‘rin 150 m
2- o‘rin 150 m

Tushunishlaring uchun bunga alohida post joylaymiz!

Tasodifiy g‘olib; "Random"
1,- 100 m
2,- 100 m
3,- 100 m
4,- 100 m
5,- 100 m

"Tanlovga bugun start beriladi."

Batafsil ma'lumotni: 👉@Tanlovlar11 kanalidan bilib olasiz!

https://t.me/Tanlovlar11
https://t.me/Tanlovlar11


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
*БАЙРОҒИМ*

Озод ва обод эл, Мустақил диёр,
Жонажон ўзбегим, Ўзбекистоним.
Отамсан онамсан, дуоси мадор,
Кўкларда хилпираб турсин байроғим.

Киндик қон тўкилган замин муқаддас,
Муқаддас тандиру ўчоғ, айвони,
Мадхинг охангига тушиб чамбарчас,
Кўкларда хилпираб турсин байроғим.

Неча минг жонлари фидолар сабаб,
Зехинли довюрак, донолар сабаб,
Хар назар солганда кўзларим порлаб,
Кўкларда хилпираб турсин байроғим.

Номинг улуғламоқ бизга ифтиҳор,
Поклик ва яшнаган азиз тупроғим.
Жисмимда жўш урган қон ила виқор,
Кўкларда хилпираб турсин байроғим.

Аллоҳнинг назари тушган бу юртга,
Тўрт фасли бор бўлган Жаннатмаконим.
Фахр этиб байроғим суртаман кўзга,
Кўкларда хилпираб турсин байроғим.

18-Ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун!

✍Абдумуталиб Эргашалиев

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


***

Ахир гўзал эди ҳаммаси ғоят,
Бахт ҳам бунёд эди бутун бўйи-ла.
Ногоҳ ўз куйига ўйнатди ҳаёт,
Икки дил икки ён кетди, ўйи-ла.

Эҳтимол, қийнайди сени ҳам савол,
Надоматки, куйдик, ишқдан панд едик.
Топмаганда ҳали муҳаббат завол,
Ёдингдами, қандай бахтиёр эдик?!

✍ Дилобар Ўролова


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


🎭  IMTIHON

Asli hayot imtihon,
Banda savol qoshida.
Yurak oʻynar erta tong,
Attestatsiya boshida.

Qilayin deb bir savob,
Javobni hoʼp narxlabdi.
Barida toʻgʻri javob,
Bir nuqtadan farqlabdi.

Tuzuvchi talpinibdi,
Yuqoriga yoqishga.
Oʻylashning imkoni yoʼq,
Vaqt berilgan boqishga.

Bir tomonda soniyalar,
Oladi koʼz oldini.
Bir zumdan soʼng saralar,
Oʼtdi yoki qoldini.

Qator toʼgʻri javobdan,
Bir nuqtani topolmay.
Qaytdim olmay savobdan,
Imtihonni yopolmay.

Bir dil essiz deya ketar,
Bir til imkon bor hali.
Kim holimdan surat kutar,
Kimdir soʼrar kulgali.

Yurardingiz boshingizni,
Kitoblardan koʻtarmay.
Aylanib yeng oshingizni,
Qaytibsizda oʼtolmay.

Biri omad deya boqar,
Biri deydi bilim kam.
Oʼtmaganim kimga yoqar,
Kimdir tortar bundan nam.

Farzandini yaratganga,
Omonatga bergan jon .
Savollarni tuzgan banda,
Qayta boʼlgay imtihon.

Qayerda oʼt,qayda ofat,
Bari ortda qoldida.
Siz oʻtishni oʼylang faqat,
Yaratganning oldida.

Qayta savol bermas olloh,
Bir-bir oʼtar har bir jon.
Javob faqat savob -gunoh,
Haqidadir imtihon.

Yutmagaysiz aslo bunda,
Tanlab toʻgʻri javobni.
Oʼqib boring har bir kunda,
Javob uchun savobni.

📝SURAYYO XATAMOVA
Sheroli qizi

SAMARQAND🇺🇿JOMBOY



https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

26.6k 0 263 31 146

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
*НОЯБРЬ*

Совуқдан сарғайиб барглар тўкилган,
Булутлар йиғлаган, йиғлаган осмон,
Хануз бир хадикдан кўнглим ўкинган,
Кўз ёш тўкишингдан қўрқаман ёмон.

Шахарни ёритган тунги чироқлар,
Хамон хонангдаги чироқ ўчмаган.
Вужудингни қамраб олар титроқлар,
Зулматдан қўрқувинг сира кетмаган.

Соғинч кўзларингни қирғоғин ювган,
Ох яна бедорсан, бедор, интизор,
Тилинга келмаган дилга кўмилган,
Хислар занжирлаган исхорларинг бор.

Деразангни чертар ёмғирлар яна,
Ойнадан боқасан жимгина хомуш.
Қулоғинг туймаган анчадан буён,
Оромингни олган мана шу товуш.

Куз, Ноябр, соябон ва сен,
Ва яна илиган бир финжон қахва.
Ўтмиш, кундаликка битилган бу энг,
Ширин хотирадир, ўчмас сахифа.

Азизим ўзингни ёлғиз хис қилма,
Хали бу соғинчнинг кунлари битар,
Дийдор онимизга бир қадам қолди,
Иккимизни қайноқ чойхўрлик кутар..

✍Абдумуталиб Эргашалиев

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


СИЗ МЕНГА КЕРАКСИЗ...

Гоҳ бахтдан сархушман, гоҳ дунё биркам,
Гоҳи дилозорлар етказса ситам.
Синган юрагимга бўлгани малҳам,
Сиз менга кераксиз, менга кераксиз.

Ҳаёлимни бузса душманим- гумон,
Икки ўт ичинда титраса виждон.
Йўлларимни бошлаб Аллоҳга томон,
Сиз менга кераксиз, менга кераксиз.

Биламан, ғам чексам дардингиз ошар,
Кулсам, севинчингиз қирғоқдан тошар.
Кимлар ишқимизга ҳавасда яшар,
Сиз менга кераксиз, менга кераксиз.

Ёнимда бўлсангиз новвот тотганим,
Кўнглим туб-тубига уфқдек ботганим.
Етти миллиард инсон ичра топганим,
Сиз менга кераксиз, менга кераксиз.

Қаро тунларимда ойдек тўлиш-чун,
Бир умр ёнимда бахтли бўлиш-чун.
Кун келиб қарисам бирга ўлиш-чун,
Сиз менга кераксиз, менга кераксиз.

✍ Дилобар Ўролова


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


YAXSHI KOʻRAMAN...

Dardim to'lib ketsada gohi,
Yig'lab, kuyib, ba'zan kulaman.
Bu dunyosi o'tkinchi degan
Dada sizni yaxshi ko'raman.

Oyog'i ostida jannatim
Qadrlar qadrimni, mehnatim,
Der, Alloh berganim  ne'matim
Ona sizni yaxshi koʻraman.

Yonimda tirgagim suyanchim
Bo'lishar shodlikda quvonchim
Sendan koʻp deydilar ishonchim
Aka sizni yaxshi koʻraman.

Koʻzlarimda quvonchni koʻrgan
Yomon kunda yonimda turgan.
Meni jonim singiljon degan
Opa sizni yaxshi koʻraman.

Sirlarimni eshitar ma'yus,
Nigohlari bahor, gohi kuz.
Kulib yurgin yuzlari gulyuz
Singlim seni yaxshi koʻraman.

Musofirda mehnating halol
Dunyo ishi ba'zan etar lol.
Soʻrab turar doim hol ahvol
Uka seni yaxshi koʻraman.

Dunyo g'alat oʻyini bisyor
Kimga omad, kim omadga zor.
Garchi mendan boʻlsangda bezor
Hayot seni yaxshi koʻraman.

IRODAXON QOSIMOVA.
27.03.2024.  20:00.


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

37.7k 1 1.1k 59 230

ОДАМЛАР

Имконга ўхшайди баъзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баъзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар.

Ризвонга ўхшайди баъзи одамлар,
Юзингга шодонлик улашадилар.
Нодонга ўхшайди баъзи одамлар,
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баъзи одамлар,
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баъзи одамлар,
Ўзингни ўзингга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баъзи одамлар,
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баъзи одамлар,
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баъзи одамлар,
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар.
Иймонга ўхшайди баъзи одамлар,
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар.

Хақиқий ошиқдир  баъзи одамлар,
Бир Ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар.
Мунофиқ, фосиқдир баъзи одамлар,
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар.

Дилдорга ўхшайди баъзи одамлар,
Ҳаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам,
Билдирмай,  жилмайиб кулиб туради.

✍️ДИЛДОРА  АБДИНАЗАРОВА

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

40.9k 1 573 12 167

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
*АРМОН*

Минг орзулар қилиб, ҳаёллар суриб,
Суратигга кунда юз бор термулиб,
Девона этгандинг бир бора кулиб,
Билмадим, пешонам шунча шўрмикан?
Қўлларинг тутмадим, тақдир шумикан?

Осмонда ойларни кўзламагандим,
Мен сенга ҳеч ёлғон сўзламагандим,
Армон бўласан деб ўйламагандим,
Ишқнинг боғларида йўлларим тикан,
Бахт мендан атайин юз бурдимикан?

Кўнглим ёришмайди ёқса ҳам чироқ,
Сен мендан йироқсан, мен сендан йироқ,
Фироғинг саволи, аламли сўроқ,
Жилвангдан кўзларим қамашдимикан?
Ё мен севиб қолиб адашдиммикан?

Шодликлар айтади менга нари бор,
Сен ортга қарама бахтинг сари бор,
Эй, аччиқ қисматга битилмаган ёр,
Фақат, сени юрак унутармикан?
Ўзингдан ўзгага кўникармикан?

Эй, аччиқ қисматга битилмаган ёр...

Қўшиқ учун муаллиф розилигини олинг!

✍Абдумуталиб Эргашалиев

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

62.8k 0 572 106 209

ӮЗИНГ ЕККАННИ ӮРАЙСАН ДӮСТИМ

Отангни хор қилиб яиғлатма,
Қайтар Дунё қайтади дӯстим.
Бу сӯзларим ҳақиқатдир, унутма,
Ӯзинг екканни ӯрайсан дӯстим.

Қариган Отанга қара яхшилаб,
Оёғини юв, меҳрингни илаб,
Ранҷитиб қӯйма беҳуда сабаб,
Ӯзинг екканни ӯрайсан дӯстим.

Фарзандлик бурчингни адо айла,
Яхшилик қил ей мусулмон банда,
Бу сӯзларим ешт қилмастан ханда,
Ӯзинг екканни ӯрайсан дӯстим.

Дуосин ол, Ота Онангни,
Иккаласиҳам ғанимат дӯстим.
Меҳрибон бӯл қайтади бир куни,
Ӯзинг екканни ӯрайсан дӯстим.

Бу сӯзларим насиҳат емас,
Айтиб қӯйиш одамилик бурчим.
ФАРРУХ Шоир ёлғон сӯйламас,
Ӯзинг екканни ӯрайсан дӯстим.

ҚӮШИҚ БОБ ШЕЪР


✍ Сайфуров Фаррух Шоир

✍ 04.O9.2024  ⏰ 06:13...


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

58.4k 0 270 18 108

ҒИЙБАТЧИЛАР.

🎙-Бахтиёр.

📙-Камронбек Исмоилов

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


ҒИЙБАТЧИЛАР!



Қуламайди кўксимдаги сабр тоғи,
Тугаб қолмас гапирсангиз юрак доғи,
Хеч кўнглингиз тўлмайдиёв сизни чоғи,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.



Қуръонда ҳам, ғийбат қилиш гуноҳ дерлар,
Эр йигитга фақат Аллоҳ паноҳ дерлар,
Шоқол билан тенг бўлмайди билинг шерлар,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.



Бир хас каби остонамда ётаверманг,
Тикон каби товонимга ботаверманг,
Билиб-билмай тухмат тошин отаверманг,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.



Ёки шайтон ин қурганми дилингизда,
Захар томган бу суяксиз тилингизда,
Қилдан қийиқ ахтарасиз йўлингизда,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.



Ўзингизда бўлса борин беролмайсиз,
Кимдир берса, куйиб кетиб кўролмайсиз,
Илон каби тўлғонасиз, чидолмайсиз,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.



Айтинг шерик бўлдимми ё нонингизга,
Ғийбат сингиб кетганми ё қонингизга,
Озор берманг, Аллоҳ берган жонингизга,
Бўлар энди, етар энди ғийбатчилар.



Яратганга етиб борса оҳу-додим,
Ризқим бериб, безаб берар бу ҳаётим,
Ер депсиниб пишқиради омад отим,
Бўлар энди, етар энди, ғийбатчилар.



Қуламайди кўксимдаги сабр тоғи,
Тугаб қолмас, гапирсангиз  юрак доғи,
Хеч кўнглингиз тўлмайдиёв сизни чоғи,
Омадимни кўролмаган ғийбатчилар.



(Қиёматда кўришамиз бир кун албат. Маҳшар қадар чарчаб қолманг ғийбатчилар.)


📙-Камронбек Исмоилов. 2023.23.05.



https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

51.1k 0 454 7 138

Barchadan hol soʻrab charchadim yomon
Yetar, qandayligim oʻziga ayon.
Dilimni parchalab ketishdi afsus
Koʻnglim qoldi, sizdan yaqinlar yomon.

Yaxshisin ilindim,oʻzimga olmay
Koʻngil olayin deb yugurdim tinmay.
Ishlarin bitguncha boʻlib parvona
Ketdilar ish bitgach, hatto tanimay.

Oʻzim deb yashashni bilmayman hanuz
Umrim yeb tugatar bitmas gʻavgʻolar.
Bu taqdir bitilgan, shoʻrmi peshona
Bor qancha boshimda bilmam savdolar.

Koʻngil soʻrab, koʻnglim koʻmib qoʻyibman
Hasta yuragimni tilib qoʻyibman.

IRODAXON QOSIMOVA
03.10.2024


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

50.6k 0 581 26 148

БЎЛИШИ МУМКИН...

🎙-Бахтиёр.

📙-Камронбек Исмоилов


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


БЎЛИШИ МУМКИН!



Сал ўйлаб бир фикр қилинглар,
Қуръон ўқиб зикр қилинглар,
Хар бир кунга шукир қилинглар,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Дунё иши қаранг аломат,
Ғийбат қилманг, қилманг маломат,
Ногоҳ келиб қолса қиёмат,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Фойда кўзлаб, хеч давр сурманг,
Нодон билан сухбатлар қурманг,
Кайфу-сафо, зинолар қилманг,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Ажал келса бехосдан, буткул,
То шомгача етмоғлик мушкул,
Қабринг узра силкиниб бир гул,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Жўш уради гоҳо қонгача,
Титраб турган муштдек жонгача,
Етмоқлик бахт ахир тонгача,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Дунё ахир беш кунлик бозор,
Хеч бандага берманглар озор,
Оҳират бор, қиёмати бор,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Қолсангиз ҳам ёмғир, дўлларда,
Шаходатни тутинг тилларда,
Аллоҳ номин сақлаб дилларда,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Хабар олинг ота-онадан,
Қариганда кетманг ёнидан,
Яралгансиз уни қонидан,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Синглингизни кўргани боринг,
Бемор бўлса ёнида қолинг,
Опангизни кўнглини олинг,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Яқин жигар, тоғаю-амма,
Бир-бирига омонат ҳамма,
Нима сизни мехрингиз камми?
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Дунё бир кун биздан қолади,
Жонни берган, жонни олади,
Эҳ эсласам қўрқув солади,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


Бугунги иш, эртага қўйманг,
Сўзларимни ёлғонга йўйманг,
Тахоратсиз, намозсиз юрманг,
Бу сўнги кун бўлиши мумкин.


(СЎРАБ ҚЎЙИНГ РОЗИ-РИЗОЛИК... БУ СЎНГИ КУН БЎЛИШИ МУМКИН.....)


📙-Камронбек Исмоилов. 2023.13.05.

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

67.4k 1 1k 10 161

💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥

  💥 Шоира ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВАни  шеърият каналига марҳамат
  💥 Ҳар бир сўзи, ҳар бир мисраси самимият билан йўғрилган шеърлар  сизга албатта ёқади


https://t.me/Dildora_abdinazarova


⚡️⚡️⚡️

Шунчаки яшаманг, оддий яшаманг,
Ўлмайдиган эзгу излар қолдиринг.
Яхшилик уруғин тинмай сепувчи,
Илмли ўғил-у, қизлар қолдиринг.

Оддийгина кулманг, завқланиб кулинг,
Жўр бўлсин оламлар шодлигингизга.
Шунчаки курашманг, ўзгача бўлинг,
Душманлар тан берсин мардлигингизга.

✍Дилдора Абдиназарова


ИЛК СЕВГИ

Илк севги, илк туйғу покиза жуда,
Унутиб бўлмайди, кечиб бўлмайди.
Доим юрагингда, доим қалбингда,
Лекин хаёлда ҳам қучиб бўлмайди.

❤️❤️❤️❤️❤️

Қалбингни забт этган у синфдош қиз,
Эслатар  ёшликнинг сурурларини.
Изҳоринг айтмабсан бир марта эссиз,
Эъзозлаб йигитлик ғурурларини.

❤️❤️❤️❤️❤️

Илк севги, илк туйғу покиза тилак
Дардингни тоғларга келади айтгинг.
Гоҳида соғинчдан сирқираб юрак,
О! мактаб  даврига келади қайтгинг.

❤️❤️❤️❤️❤️

Ардоқлаб  ўтибсан ҳаёт йўлингда,
Илк севги учраган ўшал қисмини.
У юрган йўлни ҳам севаверибсан,
Қизингга қўйибсан ҳатто исмини...

✍Дилдора Абдиназарова


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

47.8k 0 474 13 115

Sogʻinmading dema, yurak yigʻlaydi
Asli sendan kam sogʻinganim yoʻq.
Sogʻinchdan yigʻlasam qaydan bilarsan
Koʻnmaydi hasta dil qancha qilsam doʻq.

Sogʻinmaysan dema, juda Sogʻindim...

IRODAXON QOSIMOVA
28.09.2024


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


КЕЧИРМАДИ ЎЗИН.
Бу кеча йиғлади содда гўл кўнгил,
Кўзлар қирғоғидан уммондек тошиб,
Юракка азоблар берарди нуқул.
Кипригига ёшини маржондек осиб.

Ўзин кечирмади яраланган дил,
Кўксига муштлади нодонлигидан
Юзларин беркитиб йиғларди нуқул,
Ғам эса куларди шодонлигидан.

Ўзин кечирмади ишонч бу сафар,
Қилган ишларидан бўлди пушаймон,
Асл мақсадларда бор экан хатар
Ёлғон туйғуларга бўлганди нишон.

Ўзин кечирмади, узди умидин
Дейди: Наҳот самимий бир туйғу топмасам.
Нечун одамлари бунчалар худбин.
Не қилай ҳеч кимга сира ёқмасам.

Нозик кўнгилларида яшар шунча дард,
Шунча зарбаларга бергансан бардош.
Бўлди йиғламагин ёшларингни арт.
Ахир уддалайсан бўлгин бағри тош.

Дилфуза Саттарова шеъри

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

20 last posts shown.