Forward from: КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
ПЕЧКА ЁҚАЁТГАН АЁЛ
Деразага урилади қор,
Ташқарида елар изғирин.
Печга ўтин қалайди аёл,
Титкилайди маҳзун хотирин.
Аёл маъюс термулар печга,
Ловуллайди ичида исён.
Нигоҳлари оловга сингар,
Тутунларга тўлади осмон.
Тонг оқариб боради секин
Ташқарида совуқ увлайди.
Қоғоз ёнар, шитирлар сокин,
Мўрилардан кўкка ўрлайди.
Тонгги уйқу элитар танни
Деразага урилар шамол.
Ва бир тутам қоғозни қўшиб
Бир-бир печда ёқади аёл.
Юзларини артиб қўяр жим,
Тиқилади бўғзига овоз.
Ловуллайди ичида исён,
Печда эса ёнади қоғоз.
Аёл қоғоз ёқар-у, кўкка
Баланд-баланд ўрлар тутуни.
Ё Худога бир ёзгани бор,
Балки Худо эшитган уни...
©️Дадахон Муҳаммадиев
@dadaxonmuhammadiy
Деразага урилади қор,
Ташқарида елар изғирин.
Печга ўтин қалайди аёл,
Титкилайди маҳзун хотирин.
Аёл маъюс термулар печга,
Ловуллайди ичида исён.
Нигоҳлари оловга сингар,
Тутунларга тўлади осмон.
Тонг оқариб боради секин
Ташқарида совуқ увлайди.
Қоғоз ёнар, шитирлар сокин,
Мўрилардан кўкка ўрлайди.
Тонгги уйқу элитар танни
Деразага урилар шамол.
Ва бир тутам қоғозни қўшиб
Бир-бир печда ёқади аёл.
Юзларини артиб қўяр жим,
Тиқилади бўғзига овоз.
Ловуллайди ичида исён,
Печда эса ёнади қоғоз.
Аёл қоғоз ёқар-у, кўкка
Баланд-баланд ўрлар тутуни.
Ё Худога бир ёзгани бор,
Балки Худо эшитган уни...
©️Дадахон Муҳаммадиев
@dadaxonmuhammadiy