Муносабат
--------------------------------
ҲОКИМЛАР НЕГА ҚЎЛГА ТУШМАЙДИ?
-------------------------------------------
Чирчиқ ҳокимияти ерга талабгор бўлган кимнингдир ҳожатини чиқармоқчи бўлган,яъни "ҳожатбардор"лик қилган! Нима, 20 гектар ерни текин берсинми? "Нега 2 миллион доллар"-деб ажабланманг, 1 миллиони ҳокимнинг улуши! Яна қат-қат" улуш"лар бор, лекин улар ҳам ҳеч қачон очилмайди! Лекин бундай
"олди-бердиларда" ҳокимлар ҳеч қачон қўлга тушмайди, чунки улар қўли билан олмайдилар, қатиқни ҳам пуфлаб-пуфлаб ичишади! "Замҳоким", "пом ҳоким"- яъни
" ҳоким ёрдамчиси" деган алоҳида штатлар нега ташкил этилган? Олди-бердиларни жойига қўйиш учун-да! Бундай шарлатан штатлар таъсис этилгач, ҳокимларнинг "олди- берди" борасидаги ишлари гуркираб кетди! Ўтган йили 25 миллион АҚШ долларига ер сотиб
/Зангиота тумани/ рекорд қўйган шоввозлар бор! "Помҳоким" лар ичида чемпионлик байроғи уч йилдан буён Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида турибди:
$ 3 миллион АҚШ доллари !.. Андижон вилоят ҳокимининг савдо ва инвестиция бўйича ўринбосари Ботиржон Ҳамроев кундалик олди-берди - "ширинкамо" ҳисобидан уйда $ 3 млн. АҚШ долларини кундалик эҳтиёжлар учун сақлаб келганига қойил қолмай иложингиз қанча! Ўз оти билан Ботиржон-да, Ботиржон!
Ҳоким Шуҳратбек Қўшақбоевич, носни туфлаб бўлиб, дабдурустдан "бир миллион қайтим керак!" деб қолса,нима, замҳоким оёқни қўлга олиб банкка чопадими?!Банкни уйда очиб қўйишга нима етсин?! Бу борада Андижон вилояти ҳокимларининг тажрибаси бир олам! Чунончи, Андижон шаҳри собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ва собиқ шаҳар прокурори атрофида ташкил топган жиноий гуруҳнинг касридан давлат,хусусан халқ таълими 63 миллиард зарар кўрди ва оқибатда 50 га яқин мулозим жиноий жавобгарликка тортилди! Жиноий тўдага етакчилик қилган шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг ҳар бири 10 йилдан ўтириб чиқадиган бўлди! Лекин на вилоят ҳокими, на вилоят прокурорига совуқ шамол ҳам тегмади!...
Энг муҳими, ҳокимлар лаққа балиқдай фақат ютгани-ютган, лекин сира қармоққа тушмайди! Мана ҳаёт,мана кашфиёт! Чор тараф бозор,чор тараф сота-сот! Бугун бир туман ҳокимининг 50-60 тадан "помҳокими" - далолчиси бор! Санъатингиз ва кашфиётингизга балли,ҳокимлар!..
/"Нуроний"/.
5.11.24.