Рўзада ғазабдан сақланиш.
Рўзага тааллуқли бўлган учинчи иш ғазабдан сақланишдир. Чунончи, ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини ғамхўрлик, хайрихоҳлик ойи, деганлар. Шунга кўра, ғазаб ва унинг сабабидан содир бўладиган жиноятлар, гуноҳлар, масалан, жанжаллашиш, уришиш ва ҳақорат сўзларни айтиш – буларнинг барчасидан сақланишга ҳаракат қилинг. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
وإن جَهِل على أحدِكم جاهلٌ، و هو صائمٌ فلْيقُلْ: إني صائمٌ
«*Агар бирингизга рўзадор ҳолида бирор жоҳил жоҳиллик қилса,* мен рўзадорман, десин» (Имом Термизий ривояти).
Яъни бирор кимса сизга жоҳиллик билан жанжал чиқарадиган сўзларини айтса, мен рўзадорман, денг. Мен жанжал қилишни истамасман, тил билан ҳам, қўл билан ҳам жанжаллашмайман, денг. У сақланмаса ҳам, сиз сақланинг. Чунки жанжалдан сақланиш рўзанинг асосий талабларидандир.
"Рамазонни қандай ўтказамиз" китобидан 54-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03.03.2024 йилдаги 03-07/1371- рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.
@shafoatuz