#ҳаётбу
Янги йил оиламиз учун синов билан бошланди. Ёлғиз жигарим - акамга кутилмаганда қўйилган ташхис зудлик билан операция қилиш зарурлигини кўрсатди. Мураккаб операция.
Аллоҳга беадад шукр, яқинларимиз - қариндошларимиз шу оғир дамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашди. Меҳр-оқибат борлигига яна бир бор амин бўлдим.
Операция ўтди. Шифокор бу ёғига тавсияларга амал қилиш зарурлигини, энг аввало кайфиятни туширмаслик кераклигини ва албатта назоратда бўлиб туриш шартлигини таъкидлади.
Кайфиятда чиндан ҳам гап кўп. Одамнинг руҳий ҳолати жисмоний ҳолатига таъсир қилмай қолмайди.
@sevdora_uz
Instagram Youtube Twitter dzen Tiktok