Бир ижодкор (Комила Носирова)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Jurnalist, ijodkor inson.
You tube каналим:
Youtube.com/@komilanosirova
Obuna bo'lib qo'ying! 😉
Ҳамкорларимиз:
@namaste_uz
@betakrormadhuri
@onajon_uz
@hayratliolam
@birkitobsevar
@mashhurlardunyosi
@uzhealth_uz
Админ билан боғланиш:
sevdora@mail.ru

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Kuzni his qilib😊
Darslar qiziq o'tyapti🍂🍁


Октябрь 🍁🍁🍁




#шунчаки

Одамлар билан ортиқча мунозарага киришмаслик учун ҳам баъзан индамай қўя қоласан, аммо ичингдан нималар ўтишини фақат ўзинг биласан. Гапирганинг билан тушунмайдганлар кўп...

@sevdora_uz


Бугун


Ижоднинг бошка турига утдим😁


🤔🤔🤔


Тушунмадимми? 🧐


Рецептсиз бермайди деб, дорихонага рецепт олиб борсанг, кераги бўлмайди. Рецептсиз оламан десанг, рецепт сўрайди).

@sevdora_uz


#Яҳё

Уйқуда баъзан гапирадиган одатимиз бор. Баъзан эса куламиз ҳам. Кечаси уйқу орасида "Лола, Лолажон" деб қўйди.
Уйқуга ётишдан олдин Алифбедаги:

Лола, лола, лолажон,
Тоғлардаги гул-алвон.
Ифорларинг таратиб,
Боғларимда бўл меҳмон,


- деган шеърни ёдлашга ҳаракат қилгандик. 😊

@sevdora_uz


#таржима

Ота-оналар камдан-кам ҳолларда ўрганишга ва хатоларини тан олишга мойил бўлишади. Кўпинча уларни психология ва тарбия масалалари қизиқтирмайди.

(ҳозирги таржима асардан)

@sevdora_uz




Уй вазифасини бажардик)


#ҳаётбу

Вақт жуда тез ўтади. Бирпасда уч ой ўтиб, ревматологга қайта кўрик вақти келди.
"Бўғимлар яхши, фақат ўнг қўл ўрта бармоқда озгина изи қолибди", - деди шифокор кўриб. Ўзимга ҳам сезилади. Д витамини камайиб кетибди. Энди бунинг ўрнини тўлдириш керак).
- Сульфасалазинни камайтирсак бўлмайдими? - дедим.
- Йўқ. Тўғри, бир кунда 4та таблетка ичиш осонмас, лекин бу нормадаги доза. Ҳозирча организм яхши қабул қиляпти, ҳали гормондан чиққач, ўзгариш бўлиши ҳам мумкин. Лекин ўзгариш бўларкан, деб кутманг).

@sevdora_uz


#Яхё

3 йил олдин экан...


#Яҳё

Бугун мактабдан олишга борсам, чиққач, каминани ҳайратга солиб, қўлимдан ўпиб қўйдилар ока. "Сиззи яхши кўраман" деб кунда бир неча бор айтса ҳам, буниси ўзгачароқ меҳр изҳори бўлди.
- Нечук? - дедим.
- Устозим эттила, бола хафа қилганда, ойилани юраги узиларкан, шунақами?
- Тўғри, боласи хафа қилса, оналарнинг юраги оғрийди.
- Мани кечиринг, ойижон. Ўша йиртилган жойлари восстановиться бўсин.
- Устозинг барака топсинлар. Яхши нарса ўргатибдилар.

@sevdora_uz


#ишлар

WPS ҳам, ONLYOFFICE ҳам - бир, оддий Ворддан қўймасин. Аслида, гап Вордда эмас, муаммо - Виндовсда. Переустановкага вақт қизғаняпти одам. Дастурларни ҳам қайта ўрнатишга тўғри келади-да. 😀

@sevdora_uz


#ишлар

WPS билан хайрлашдим. Рўйхатдан ўтишни сўради, йўғ-э, дедим). ONLYOFFICE ўрнатдим. Энди бунга ўрганишга уриняпман. Шу эски ВОРДни ўрнатмоқчийдим, OFFICE билан ўрнатиш шарт экан. Унга ҳозир вақтни қизғаняпти одам.

@sevdora_uz


Forward from: iBooK.uz 📚 | Andijon


Шу китобни чиқаришибди. Мендан бир нечта нашриёт "Спектрум"да чиққандан сўнг бир неча йил ўтиб, "Бизга беринг" деб сўраганда, рад этгандим. Шунда буни бошқа одам таржима қилганми? Ё... қайта нашрми, билмадим. 👇👇👇

20 last posts shown.