Forward from: Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)
САЛОМАТЛИГИМИЗ УЧУН ЯНА БИР ҚАДАМ
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошлоқ туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Э. Маликов ва бошқалар мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар. Бунинг учун чекка ҳудудларда ҳам зарур қулайликларга эга бинолар барпо этилиб, замонавий усулда жиҳозланаётгани ва бу борада амалга оширилаётган барча ишлар инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.
Янгидан қурилган туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ҳам ҳудудда турли касалликларнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун барча шароит яратилган. 5 миллиард 327 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган замонавий қиёфадаги янги бинода ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Янги бино қурилиш лойиҳа қиймати 5 327 916 906 сўмни ташкил этган ушбу объектни пудратчи “Мирзо Саодат” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари тез фурсатларда сифатли барпо этиб санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ходимларига топширдилар.
3 қаватдан иборат бинода маъмурият, фаоллар зали, санитария гигиена, эпидемиология бўлимлари, паразитология ва бактериология лабораториялари ҳамда алоҳида бир қаватли бинода юқумли касалликларни бартараф этиш учун Зарарсизлантириш тадбирларини ташкиллаш бўлими, омбор ва архив хоналари жойлашган. Toshloq.uz✅Facebook✅Telegram 📹YouTube