Овқатланиш қоидасини биласизми?Киши организмига ҳар қандай овқатларни ҳазм қилаверадиган,
бетўхтов ишловчи машина сифатида караш мутлақо нотўғри.
Баданнинг ҳам ўз имкониятлари ва қонуниятлари бор. Бу қонуниятлар
овқат ҳазм қилиш тизими ва унинг хусусиятлари,организмни тозалаш аъзоларининг фаолиятлари билан боғлиқ. Кимки овқатланишда буни ҳисобга олмаса уни тезда ишдан чиқаради.
Овқатни
белгиланган меъёридан ортиқча ейиш ҳазм қилиш тизимини бузилишига, кўнгилни беҳузур бўлишига, ҳар хил нохуш ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ҳазм қилиш тизимининг яхши ишлашида
меъёр биринчи ўринда турса, иккинчи ўринда,таркиби, суюқ-қуюқлиги, ҳарорати муътадил бўлган таомлар муҳим роль ўйнайди.
Миқдори кўп,таркиби асосан ёғлар ва оқсиллар, кучли қўзғатувчи
(қаҳва, аччиқ чой, спиртли ва химиявий ичимликлар, шўр, аччиқ-чучук) ҳазм бўлиши қийин бўлади. Бундай овқатлар ички аъзолар фаолиятини қийинлаштиради. Бу тартибда узоқ вақт овқатланиш эса касалликларга олиб келади.
Овқатланиш вақтида ёдингизда бўлсин! Режимга риоя қиламан деб иштаҳангиз бўлмаса ҳам овқатланаверманг.
Овқатланиш вақтида ва ундан
15-20 дақиқа олдин сув,чой каби суюкликларни ичманг. Истеъмол қиладиган овқатингиз
жуда ҳам иссиқ ёки совуқ бўлмасин.
Кундалик овқатларингиз таркибига мавсумга қараб
салатлар,полиз маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мевалар, сут маҳсулотларини (сутнинг узи организмда хилтни кўпайтиради) кўпроқ киритинг.
Ҳайвон ёғларини истеъмол қилишни чегараланг.
Эсда тутинг! Ҳар биримиз кундалик овқатланишимизга эътиборли бўлишимиз лозим, зеро
тўғри овқатланиш саломатлигимиз гаровидир. Киши тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилсагина саломатлиги мустаҳкам бўлади ва узоқ умр куради.
Саноат ишлаб чиқариши асосига
қуйилган овқатлар шарбатлар, чанқовбосди ичимликлар, консервалар, колбаса ва шу кабиларни ҳам чегараланган миқдорда истеъмол қилишни одат қилинг.
Нонуштага
мевалардан бирон бирини, шарбатларни истеъмол қилинг. Тушликка
асосий овқат билан 200-300 г салат,кечқурунга енгил суюқ овқат, уйқуга ётишдан олдин 150-200 г ёғсизлантирилган қатиқ ёки полиз маҳсулотлари шарбатини истеъмол қилишни одат қилинг.
Ҳар бир
луқмани яхши чайнанг. Кун давомида ҳар 1-1,5 соатдан 100=150 г сув ёки шарбат ичишни одат қилинг.
Гулноз Юлчираева,
Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига карашли Бешбулок ОШП катта ҳамшираси
📲Telegram |
facebook|
Faceboo