Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP29 доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Президент таъкидлаганидек, иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб, геосиёсий кескинликнинг кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Ш.Мирзиёев глобал иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди:
➖ ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар ва конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтириш мақсадида Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш;
➖ БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш;
➖ Ўзбекистонда ўсимликларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банки ҳамда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун БМТнинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш.
Telegram | Instagram | Facebook