Segment.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Эртага “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни бошланади

Бугун, 10 март соат 23:59 дан сўнг 2025 йил 1-мавсуми учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади.

Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook


Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

"Сизнинг хавфсизлигингиз тўлиқ кафолатланади
", — дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook


Ерларимиз чет эл фуқароларига бериб юбориляпти мазмунидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда Тошкент ҳудудларини сотиб олаётган Хитой инвесторлари кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кадастр агентлиги улар «асоссиз ва охиригача ўрганилмаган»ини айтди ва, қонунчиликка кўра, чет элликлар ерларга фақат ижара ҳуқуқи билан эга бўлиши мумкинлигини эслатди.

Агентликнинг таъкидлашича, ижарага берилган ерни хусусийлаштириб олишади, деб ваҳимага тушмаслик лозим. «Хавотирга ўрин йўқ. Чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди», — деб ёзди ташкилот.

Telegram | Instagram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Битта қизни ўқитсак бутун оилага таълим берган бўламиз — Шавкат Мирзиёев

“Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари”, дейди президент.

Telegram | Instagram | Facebook


Telegram’да энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Telegram’га қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Telegram “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook


💐 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни

Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook


Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда

5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилганди.

7 март куни Бош вазир раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида эса барча раҳбарларга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз бажариш юклатилган.

Дарвоқе, давлат раҳбарининг мазкур топшириғидан сўнг, шу кундан бошлаб Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️ Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев Миср, Италия, Қирғизистон, Беларусь, Грузия ва Туркиядан мамлакатимизга янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Telegram
| Instagram | Facebook


❗️ Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар эртага соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда босқичма-босқич олиб ташланадиЭнергетика вазирлиги.

Telegram | Instagram | Facebook

77k 5 708 133

Шавкат Мирзиёев:

“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт.

Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти.

Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”.

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев:

Коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл!

Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилиниши лозим.

Ушбу мақсадлар учун янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Қонунчиликка давлат харидлари ва йирик бизнес лойиҳалар параметрларини олдиндан сиздириб (инсайдерлик), даромад олганлик ҳам жиноий даромадларни легаллаштириш, деб баҳолашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев:

Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook


Яна бир масала – давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев:

Кадрларни баҳолашда эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.

Бундан буён маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олиниши кераклиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Президент ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш вазифасини топширди.

Telegram | Instagram | Facebook


⚡️ Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook

20 last posts shown.