ТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР
Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда:
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан)
чиқиш йўлини (пайдо)
қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”. (Талоқ сураси, 1-2), дейилган.
Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐
www.Ravza.uz | 📝
Telegram 💻
Instagram | 📝
Facebook | 🎞
Youtube