🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Учкургон туман Қайқи қишлоғимизда жойлашган
"Саттибой Ҳалфа"
жоме масжидининг
Телеграмдаги расмий канали.
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Савол, таклиф ва мулоҳазалар учун Админ👇
@AbdullayevIlhomjon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
​​#Ҳадис

ИНСОНЛАРНИ ЖАННАТГА КЎП КИРГИЗАДИГАН АМАЛ ҚАЙСИ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гуноҳ)», - деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.


Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқни орасини жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзоларини орасини жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турлик балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#ҳикмат

Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсанг, айблансанг, ғийбат қилинсанг, ҳатто туҳматларга учрасанг ҳам, оғзингни очиб бирорта инсон ҳақида бир калима ёмон сўз сўзлама.
Айб кўрувчи эмас, айб ёпувчи бўл!

•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

Жалолиддин Румий.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_547 Маккаи Мукаррама нечанчи ҳижрийда фатҳ қилинди
Poll
  •   Ҳижрий 4-йил
  •   Ҳижрий 6-йил
  •   Ҳижрий 8-йил
  •   Энди билиб оламан
2511 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Спвол_546 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси иллатни, фисқу фужурга, фужурни эса дўзаҳга бошлайди, деб айтганлар?
Poll
  •   Ёлғонни
  •   Ёмон бидъатни жорий қилишни
  •   Чақимчиликни
2414 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_545 "Шийъа" сўзининг маъноси нима? "Ислом тарихи" 2-китоб
Poll
  •   "Тарафкаш"
  •   "Қарама-қарши"
  •   "Мунофиқлик"
  •   Энди билиб оламан
2368 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_544 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида қайси сурани қамбағалликдан нажот беради деб айтганлар? "Қарз" китобидан
Poll
  •   Мулк сураси
  •   Воқеъа сураси
  •   Роҳман сураси
  •   Энди билиб оламан
2471 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Савол_543 Набий алайҳиссалом даврларида Мисрнинг ерлик аҳолиси қандай ном билан аталган? "Ислом тарихи" 1-китоб
Poll
  •   Бадавий
  •   Аъробий
  •   Қибтий
  •   Энди билиб оламан
2354 votes


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
ИККИ ҚАНОТ

Охирги марта ота-онанг билан қачон бирга юрдинг, овқатландинг, севинтирдинг, эҳтиёжларини қопладинг, уларга бўлган муҳаббатингни намоён қилдинг?!
Улардаги беморлик ёки сендаги сафар халал етказмасидан олдин хизматларига шошил.
Улар билан ўтказган лаҳзалар такрорланмасдир. Ҳаётликларида бу имкониятлардан фойдаланиб қол.
Бизни улардан тортиб олаётган ижтимоий тармоқлардан бир дам кўз узайлик. Телефонларнинг турли-тумани чиқаверади, иловалар янгиланаверади, янги сайт ва хабарлар келаверади. Аммо ота-онамиз кетса, қайтиб келмайди. Уларни топа олмаймиз! Улар янгиланмайди...

"Қалблардан сўранг" китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Шукрнинг фойдаларидан

1. Шукр иймоннинг мукаммаллигидир.

2. Шукр Исломнинг гўзаллигига далолатдир.

3. Шукр неъмат берувчининг ва неъматнинг эътирофидир.

4. Шукр неъматнинг муҳофазасидир.

5. Шукр неъматнинг зиёда бўлишига сабабдир.

6. Шукр Роббнинг розилиги сабабидир.

7. Шукр Роббнинг муҳаббати сабабидир.

8. Шукр халқнинг муҳаббати сабабидир.

9. Шукр нафс хотиржамлиги ва ақл комиллигидир.


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА "АБДУЛЛОҲ ИБН ҲУЗОФА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🗣 Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Абдуллоҳ ибн Ҳузофа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.


🕌 Инша Аллоҳ, намоздан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

💬 Барчани мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
РИЗҚИНГИЗ ТАНГЛИГИДАН ҚАЙҒУРМАНГ

Ризқ берувчи Ягонадир. Бандаларининг ризқини ёлғиз Ўзи беради. Бунинг кафолатини Ўз зиммасига олган. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир". (Зориёт сураси, 22-оят).
"Ерда ўрмаловчи барча нарса (жонзот)нинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида...". (Ҳуд сураси, 6-оят). Бас, ризқ бериш Аллоҳнинг зиммасида экан, у ҳолда нима учун кўпчилик инсонлар ризқ талабида ўзи каби бошқа бир инсонга хушомадлар қилиб, ўз нафсларини хор қиладилар?!
"Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли ва Ҳаким (ҳикматли зот)дир". (Фотир сураси, 2-оят).

"Ўкинма" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube








Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


🌙 JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN, AZIZ DINDOSHIM! 🌙

🌷•💐Qiblaga yuzlanib shodlansa yurak,
💐•🌷Shu onda rahmatin yog'dirsa falak,
🌷•💐Ulug' zot bormi Allohdan bo'lak,
💐•🌷Мusulmon ahliga juma muborak!

🌷•💐Kunlarning shohidur "Juma" ayyomi,
💐•🌷Shu sabab ulug'dur bu kunning nomi.
🌷•💐Bugun sizga tilayman oltindan bir taxt,
💐•🌷Allohim nasib etsin ilohiy bir baxt...

https://t.me/SattiboyHalfa

19 last posts shown.