"Сариосиё" жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тайлоқ тумани "Сариосиё" жоме масжиди телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик

1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ёзиб борилади
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», - дедилар».

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi




Имтиҳон саволларининг тарқаб кетиши муваффақият гарови эмас. Чунки қабр саволлари ҳам тарқаб ётибди. Одамлар бўлса имтиҳондан ўта олмаяптилар.

Аҳмад Шақирий

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


Истигфор калб кувончи

🌱🌹ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китоби


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фойдали

Ўзингиз ва фарзандларингизни иммунитет тизимни кўтариб совуқ кунлардан касал бўлмай чиқиши учун фойдали ичимлик

Аёлларга юбориб қўямиз!👇

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#долзарб

❗️Мияни бузиб ишдан чиқарувчи 7 та одат

1. Нонушта қилмаслик
2. Уйқусизлик.
3. Ширинликлар
4. Кун давомида кўп ухлаш
5. Овқатланаётганда смартфон ва телевизорни томоша қилиш
6. Пайпоқда ухлаш ёки бошингизни бутунлай ёпиш
7. Фаст-фуд ва газланган сувни тез-тез истеъмол қилиш👇

Батафсил 👉 @XABARLAR_24








Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

               اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

   "Аллоҳумма соййибан наафиъан.

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди»,

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


Намоз ўғрилари кимлар?
Жавоб: Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир хатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбеҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи кишини эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом "намоз ўғриси" деганлар. У зот алайҳиссалом бундай дейдилар: "Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуси, саждаси ва хушусини тўлиқ қилмайди", деганлар Имом Аҳмад ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини "намоз ўғриси" деб номламоқдалар.
Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: "Ўғри икки турли бўлади: бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб, сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутулиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади".


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар:

«Яхшилик (тоат) таъсирида юзда зиё, қалбда нур, баданда қувват, ризқда кенг-мўллик, халқлар қалбида муҳаббат ҳосил бўлади.
Ёмонлик
(маъсият) таъсирида эса юзда қоралик, қалбда зулмат, баданда заифлик, ризқда танглик, халқлар қалбида нафрат ҳосил бўлади».

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi




أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا الله وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ


❕Жаннатнинг саккизта эшигини очадиган зикрни ўрганамиз!

🔖Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилиб бўлиб:
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиклари очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

📚"Ал-Азкор" китобидан

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


Masjid sari tashlangan har bir qadam nafl ro‘za va ibodat qilganga tengalshtiriladi.

    Avs ibn Avs (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kimki juma kuni g‘usl qilib, masjidga yayov borsa, juma xutbasini chalg‘imasdan eshitsa va namoz o‘qisa, masjidga sari bosib o‘tgan har bir qadami uchun bir yillik (nafl) ro‘za va (nafl) tungi namozning ajri beriladi”, dedilar.

Juma muborak!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Samarqand viloyati Toyloq tumani Sariosiyo MFY da joylashgan 22-Maktabgacha ta’lim muassasini qurish va rekonstruksiya tadbirlari ya'ni Mavjud 75 o‘rinli binosini buzish va o‘rnidan 120 o‘rinli yangi bino qurish uchun ovoz berishizni iltimos qilamiz.

https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/0/59abb782-c6a8-41d6-a169-b64d45bb301e

Lakatsiyasi

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/sariosiyo_jome_masjidi


СУВ БИЛАН ДАВОЛАНИШ
💦
Динимиздан сўнг энг муҳим ва энг қимматли ҳамда қийматли нарса бу тана аъзоларининг соғлиғидир.
Юрак табибларидан бири (кардиолог) шундай деди:
Бу маълумот кимга етиб келса иложи борича бошқаларга ҳам тарқатсин. Эҳтимол, инсон ҳаётини сақлаб қолишида сабабчи бўлиб қолар.

Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, У Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир.

Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар.

Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:


- Бош оғриғи;
- Қон босим;
- Кам қонлик (анимия);
- Ревматизм;
- Фалаж;
- Юрак тез уруши;
- Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
- Семизлик;
- Йўтал;
- Тамоқ оғриғи;
- Астма;
- Теберкулёз (сил касаллиги);
- Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
- Кислоталиликнинг ошиқчаси;
- Ошқозон шамоллаши;
- Ич кетиш;
- Қулоқ, тамоқ, бурунга
боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.

Сув билан даволаниш усули:
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 ст (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади.
Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 ст илиқ сув ичилсин.
Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг) танаввул этишлари мумкин.

Қуйида номлари келтирилган беморларга сув билан даволаниш муҳлати натижалари исботланди
.
- Қанд касаллиги давоси 30 кун;
- Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
- Ошқозон касалликлари 10 кун;
- Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
- Теберкулёз, менингит 6 ой;
- Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буйрак 10 кун;
- Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
- Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
- Бош оғриғи 3 кун;
- Анимия 30 кун;
- Семизлик 4 ой;
- Фалаж, эпилепсия 9 ой;
- Астма 4 ой;



"Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради"
(Шуаро сураси, 80-оят).

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Hurmatli fuqarolar!

Kuz-qish mavsumi oldidan xonadoningizdagi gaz, elektr va boshqa muqobil energiya resurslarida ishlovchi isitish moslamalari va ularning dudburonlari sozligiga e’tibor bering hamda texnik ko'rikdan o'tkazishni unutmang!

20 last posts shown.