🏆 Волейбол бўйича XXXIV спартакиада ўйинлари давом этмоқда: чегарачилардан навбатдаги ғалаба
🏀Пойтахтимиздаги ”ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида “Динамо“ жисмоний тарбия-спорт жамиятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўтаётган XXXIV спартакиадаси дастуридан ўрин олган волейбол мусобақаларининг навбатдаги тур ўйинлари ортда қолди.
🧭15 та жамоа иштирок этаётган баҳсларда жамоалар 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашмоқда. ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоаси бу турда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйинда катта устунликка эришган чегарачилар 2-0 ҳисобида зафар қучдилар.
🏀 10-17 февраль кунлари жамоаларнинг ўз гуруҳларида жойлашувидан келиб чиқиб, 1-6-ўринлар, 7-9-ўринлар, 10-12 ўринлар ва 13-15-ўринлар учун баҳслар бўлиб ўтади.
🛟 t.me/sarhad_uz